"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике ЕЧЛ 1/4 финалига қуръа натижалари ҳақида фикр билдирди.
Қуръа чорак финалда каталонияликларга "ПСЖ"ни рўпара қилди.
"ПСЖ" жуда хавфли жамоа, бу жамоани ҳурмат қиламиз. Улар гуруҳ босқичининг ғалабалар ва мағлубиятлари тотиб кўрганлар, "Челси"ни мусобақадан чиқариб юборганларидан сўнг, мусобақа ғолиблигига жиддий номзодлардан бирига айландилар.
Иброҳимович ва Верраттининг йўқлиги муҳим, аммо уларда хавфли футболчилар бор. Жавоб учрашувини уйда ўтказишимиз катта аҳамиятга эга. Парижда яхши натижага эришиб, ўз мухлисларимиз кўз ўнгида яримфиналга чиқишимиз керак", - дейди Энрике.