Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Юлдузли десант жангга шай!

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Янги мавсумни MLS клублари ўз таркибларига кўпгина таниқли юлдузларни жалб этган ҳолда бошладилар. Football.ua мутахассисларининг фикрича, хорижий юлдузли десантлар туфайли мусобақага бўлган қизиқиш нафақат океан ортида, балки бошқа қитъаларда ҳам сезиларли даражада ортади. Марҳамат, MLSнинг янги аъзолари билан танишинг.

«Чикаго Файр»

Шон Мелони (Шотландия, 32 ёшда, ҳужумкор ярим ҳимоячи. Миллий терма жамоа таркибида 37 учрашув ўтказган).

Ўз вақтида Шон «Селтик»нинг ёрқин юлдузи бўлиб, «Уиган» ва «Астон Вилла» клубларида ишончли тўп сурган. Ўтган мавсумни Англияда ўтказган футболчи ёзда MLS мутасаддилари билан «Бекхэм қоидаси»га кўра шартнома имзолаб, «Чикаго» сафига қўшилди. Яъни, унинг маоши жамоа рўйхатига киритилмайди.

Рэзвон Кочиш (Руминия, 32 ёшда, ҳужумкор ярим ҳимоячи. Миллий терма жамоада 50 учрашув ўтказган)

Бу футболчи украиналик мухлисларга яхши таниш. У «Карпати» ва «Говерла» клублари шарафини ҳимоя қилган. Мэлонидан фарқли ўлароқ, Кочиш «Чикаго»га ўтган мавсумда келганди. Дебютни омадли, деб бўлмайди: 10та ўйинда бирорта гол ура олмади. Лекин янги мавсумда у жамоанинг асосий ўйинчилари сафига кўтарилишни мўлжалламоқда. Клуб бош мураббийи Фрэнк Яллоп ҳам алоҳида эътиборга молик. Бу мутахассис футболчилик даврида «Ипсвич» сафида 400 мартадан кўпроқ майдонга тушган, терма жамоа миқёсида эса Канада шарафини ҳимоя қилган. Яллопнинг MLSдаги нуфузи ҳам жуда юқори - 2 марта уни «Йил мураббийи» унвонига лойиқ кўришган.

«Коламбус Крю»

Эмануэль Погатец (Австрия, 32 ёшда. Марказий ҳимоячи, миллий терма жамоада 61 учрашув ўтказган).

Европанинг сўнгги 10 йил ичидаги энг барқарор футболчиси. Унинг ҳимоя чизиғидаги ўта ишончли ўйинлари тез-тез жиддий қўполликлар ва тушуниш қийин бўлган хатоликлар билан алмашиб турарди. Клуб миқёсида Ману «Ба­йер», «Спартак», «Мидлсбро», «Ганновер», «Вольфсбург», «Вест Хэм» ва «Нюрнберг» жамоаларида тўп сурди.

Федерико Игуаин (Аргентина, 30 ёшда, ҳужумкор ярим ҳимоячи).

Албатта, Европада бу футболчини «Ҳа, у терма жамоадаги Игуаиннинг укаси» дея тилга олишади. Бироқ Федерико ўз юртида акасининг ёрдамисиз ҳам анчагина юқори нуфузга эга бўлди. У «Годой Крус» ва «Колон» клубларида самарали тўп сурди. Лекин футболчининг Европадаги фаолияти («Бешиктош») муваффақиятли чиқмади. Шу сабабли у океан ортига йўл олди. 3 йилдан бери «Коламбус»нинг асосий ўйинчиларидан бирига айланган Игуаин 2012 йилда «йилнинг энг яхши дебютанти» унвонига сазовор бўлди.

Жамоа бош мураббийи Грегг Бер Хальтер ўз вақтида Голландиянинг «Зволле», «Спарта» ва «Камбю», Англиянинг «Кристал Пэлас», Германиянинг «Энерги» ва «Мюнхэн-1960» жамоаларида тўп сурган. Мураббий сифатида эса Швециянинг «Каммарю» клубини қабул қилиб, Европанинг профессионал футбол жамоасидаги дастлабки америкалик мутахассисга айланди.

«Монреаль Импакт»

Игнасио Пьятти (Аргентина, 30 ёшда, ярим ҳимоячи).

Пьятти Штатларга Либертадорес кубогининг соҳиби мақомида йўл олди. Игнасио ўзининг «Чакарита», «Химнасия», «Ла-Плата», «Индепендьенте» ва «Сан-Лоренсо» клубларидаги иштироки орқали Аргентина футболининг юксалишига муносиб улуш қўшди. Кейин Европада «Сент-Этьен» ва «Лечче» жамоалари шарафини ҳимоя қилди.

Найжел Рео-Кокер (Англия, 30 ёшда. Таянч ярим ҳимоячиси).

Ўз фаолиятининг ёрқин дамларини Рео-Кокер «Вест-Хэм» ва «Астон Вилла» клубларида ўтказди. Бирмингемликлар сафида у ҳатто сардорлик даражасига кўтарилди. Аммо унинг инжиқ табиати ва қўполлиги терма жамоадан жой олишига имкон бермади. Натижада иқтидорли футболчи АПЛ­да ўйнаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум бўлди. 28 ёшида Чемпионшип мусобақасида бир мавсум тўп суриб, кейин MLSга йўл олди. Афсуски, Найжел у ерда ҳам ўз маҳоратини тўла-тўкис юзага чиқара олмади.

Марко Донадель (Италия, 31 ёшда, ярим ҳимоячи).

Бу футболчи фақат битта жамоа - «Фиорентина»да ишончли ўйин намо­йиш этди. Лекин Генуядаги 6 йиллик фаолиятидан сўнг Неаполга ўтиб, «Наполи»да тўп сура бошлади. Марконинг савияси жамоа мутасаддиларини қониқтирмаган бўлса-да, Канада клубларидан рисоладагидек таклиф олиш учун етарли бўлди.

 

«Нью-Йорк Сити»

Давид Вилья («Испания», 33 ёшда, ҳужумчи. Миллий терма жамоа сафида 97 учрашув ўтказган).

Бу футбол юлдузи ортиқча таништирувга муҳтож эмас - клуб миқёсида футболдаги барча совринларни қўлга киритган. Яқинда ташкил этилган «Сити»да эса у энг ёрқин юлдуз. Тўғри, жамоадан мухлислар фантастик натижаларни кутмасликлари мумкин. Лекин Вильядан ўта  сермаҳсул ўйинларни кутишлари аниқ.

«Нью-Йорк Ред-Буллз»

Пеги Люиндула (Франция, 35 ёшда. ҳужумчи. Миллий терма жамоа сафида 5 учрашув ўтказган).

Бироз бошқачароқ йўлни танлаган «Сити» қўшнилари бир нафар супер*-юлдуз ўрнига бир қатор савияли легионерларни таклиф этишди. Шулардан бири бўлган Люиндула ўз вақтида ПСжнинг асосий таркибида ўйнаган. Ўтган мавсумни ҳам ёмон ўтказмади - «плей-офф» босқичининг 5 учрашувида 3та гол уришга улгурди.

Рональд Зубар (Гватемала, 29 ёшда, ҳимоячи. Миллий терма жамоада 2 учрашув ўтказган).

2000-йилларнинг иккинчи ярмида Рональд «Марсель»нинг универсал жангчиларидан бири эди. Мавсумларнинг бирида у ҳимоя ва ярим ҳимоя чизиқларининг 4та позициясида тўп сурган. Бироқ унинг савияси юқорилаш ўрнига тобора пасайиб, Франция терма жамоасидан жой ололмади. Кейин Англияда ўз фаолиятини давом эттириб, тарихий ватани терма жамоасидан таклиф олишга муваффақ бўлди.

Брэдли Райт-Филлипс (Англия, 29 ёшда, ҳужумчи).

Футболчилар оиласидан чиққан Брэдли ўз юртида муваффақиятли тўп суриш учун барча шароитларга эга эди. Бироқ афсонавий Иан Райтнинг ўғли «Саутгемптон»да бор-йўғи 3 мавсум тўп сурди. Маишатбозлик ва  енгил-елпи турмуш тарзи футболчининг келажагини барбод қилди. Аммо АҚШда Брэдли эс-ҳушини йиғиб олди ва чинакам юлдузга айланди. Йилнинг энг яхши ўйинчиси, мавсумнинг энг яхши тўпурари, бир мавсумда 3та «хет-трик» соҳиби ва яна бир қатор унвонлар унинг коллекциясидан жой олди.

 

«Орландо Сити»

Кака (Бразилия, 32 ёшда, ҳужумкор ярим ҳимоячи, миллий терма жамоада 89 учрашув ўтказган).

Бу футболчининг фаолиятини эслашдан маъно йўқ. Лекин у ўзи учун мос бўлган жамоага ўтганлигини таъкидламасликнинг иложи йўқ. Ўзингиз ўйлаб кўринг, субтропик иқлим, пляжлар, кўнгилочар паркларнинг сероблиги, шаҳарнинг «Шарқий Голливуд» деб аталиши бежиз эмас-да. Хуллас, Какага ҳар томонлама омад кулиб боқди.

Шон Сент-Лежер (Ирландия, 30 ёшда, ҳимоячи, миллий терма жамоада 37 учрашув ўтказган).

Таажжубки, Шон клублардан кўра терма жамоада омадлироқ тўп сурди. Чемпионшип вакили сафида ўйнашига қарамасдан, терма жамоа билан йирик мусобақаларнинг саралаш босқичларида майдонга тушди. Лекин у клуб миқёсидаги мусобақаларда етарли тажрибага эга эмас.

 

«Филадельфия Юнион»

Кристиан Майдана (Аргентина, 28 ёшда, ҳужумкор ярим ҳимоячи).

«Банфилд» тарбияланувчиси жуда барвақт пул ишлаб топиш йўлини қидира бошлади ва 19 ёшида ўз фаолиятини хавф остида қолдирди. Аввалига у Москванинг «Спартак»ида ўз омадини синаб кўрди, кейин Испанияда «Рекреативо» ва Аргентинада «Уракан» клубларида ижарада ўйнади. Шунингдек, Чили ва Мексикада тўп суришга ҳам улгурди. Ниҳоят, Майдана MLSга ўтиб, рисолагидек ўйнай бошлади.

Жамоага эса ўз вақтида Алекс Ферг­юсонга «МЮ»да 6 йил ассистентлик қилган Рене Меленстен устозлик қилмоқда.

 

«Торонто ФК»

Бенуа Шейру (Франция, 33 ёшда, марказий ярим ҳимоячи).

«Торонто»нинг бош менежери Тим Безбатченко - ўз ишининг устаси. 33 ёшли мутахассис моҳирона музокаралар эвазига жамоага бир қатор савияли ижрочиларни жамлади. «Марсель»нинг собиқ етакчиси Бенуа Шейру ярим йилдан бери майдонга тушмаган бўлса-да, 500дан ортиқ ўйинлардаги тажрибаси эвазига муносиб тўп сура олишига «Торонто»дагилар шубҳа қилмаяптилар.

Стив Колдуэлл (Шотландия, 34 ёшда, ҳимоячи, терма жамоада 12 учрашув ўтказган).

Ўз вақтида «Ньюкасл»га умид бахш этган Стив якунда рақобатга дош бера олмади, фақат 27 ёшида «Бернли»нинг асосий таркибидан жой олди. 2013 йилда «Бирмингем» уни «Торонто»га ижарага бергач, футболчи ҳақиқий ўрнини топди. Унинг салоҳияти эвазига жамоа мустаҳкам ҳимоя чизиғига эга бўлди.

Дальен Перки (Франция|Польша. 30 ёшда, ҳимоячи, Польша терма жамоасида 13 учрашув ўтказган).

Безбатченконинг навбатдаги омадли хариди. Нисбатан анча ёш бўлган Дальен катта тажрибага энга. Қолаверса, инглиз тилида равон сўзлаша олади. Перки-Колдуэлл жуфтлиги лиганинг энг яхши дуэлига айланиши тахмин қилинмоқда.

Сабастьян Жовинко (Италия, 28 ёшда, ҳужумкор ярим ҳимоячи. Миллий терма жамоада 21 учрашув ўтказган)

MLSнинг жорий йилдаги энг шов-шувли хариди. Суперюлдуз даражасига чиқа олмаган Жовинко доимо дунёнинг энг шинам 5та шаҳри орасидан жой оладиган Торонтода тўп суради. Аҳолисининг 50 фоизи хорижликлар бўлган бу шаҳар Канаданинг маданий марказидир.

Люк Мур (Англия, 29 ёшда, ҳужумчи).

17 ёшли Люк «Астон Вилла» билан АПЛдаги дебютини, 19 ёшида илк голини, 20 ёшида илк «хет-трик»ини нишонлади. У Барош ва Кевин-Филлипслардан ўзиб кетганди. Аммо жароҳатларни бартараф этиш осон бўлмади. Елкасидаги оғир жароҳатдан фориғ бўлиш учун АҚШда 7 ой даволанди. Лекин аввалги савиясини тиклай олмади. Футболчининг жароҳатдан кейинги 7 йил ичида урган голлари аввалги 2 йил ичида кўрсатган натижасидан атиги бир нечта голга кўп, холос. Шундай бўлса-да, унинг «Торонто»да самарали тўп суришига шубҳа қилишмаяпти.

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 19:18, 26.03.2015.
Ўқилди: 3860 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.