"Барселона" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Эквадорга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.
Футбол юлдузининг оёғида муаммоси бор ва у айнан шу сабаб туфайли дам олиш кунги Сальвадор билан баҳсда ҳам иштирок этолмаганди.
"Биз сўнги дақиқаларгача унинг саломатлиги ҳақидаги янгиликни кутамиз. Агар вазият ўзгармаса, у майдонга тушмайди", - дея soccer.ru аргентиналиклар устози Херардо Мартинонинг фикрларини келтиради.