"Реал" ҳимоячиси Альваро Арбелоанинг фикрича "Челси" устози Жозе Моуриньо бир кун келиб Мадридга қайтади.
Португалиялик мураббий 2010 дан 2013 йилгача "Қироллик клуби"ни бошқарган ва Испания чемпионати, Кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиққан.
"Келажакда Моуриньо "Реал"га қайтиши мумкин. Қачонлигини билмайман, аммо бир куни келиб қайтишига ишонаман. Мен унинг мухлисиман. У ўзи нима хоҳлаётганини билади, ҳар доим ҳалол ва виждонли. Ҳеч кимдан қўрқмайди", - дейди Арбелоа.