Кириш Регистрация

Фигу "Реал"га ўтган пайтларни эслади

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Луиш Фигу 2000 йилнинг ёзида "Барселона"дан "Реал"га ўтгани ҳақида гапирди.

Трансфер ҳақида

"Агентим менга қўнғироқ қилиб, "Реал" президентлигига номзод борлигини ва у менинг товон пулларимни тўламоқчи эканини айтди. Ўшанда бу 60 миллион евро эди - 2000 йилда бу ақлдан озишдек туюларди. Аммо бу шунчаки номзод эди, шартномам бор эди ва бор эътиборимни терма жамоага қаратгандим. Мен агентга уни эшитишни айтдим ва "Барселона" президентига хабар бердим, у эса пулни олиб келишсин, деб жавоб берди. У бу ёлғон деб ўйлади.

"Барселона" мураккаб молиявий вазиятни бошдан кечираётганди ва ўйлашимча, етакчилардан бирини сотмоқчи эди. Мен таътилга чиқдим ва ҳаммаси реал тус ола бошлади.

Мен интервью бериб, кетмайман деб хато қилдим, чунки ўша пайтда ҳақиқатан ҳам қоламан деб ўйлагандим. Бу хато эди. Аммо жараён қор уюми каби кенгая бошлади. Флорентино билан фақат сайловда ғалаба қозонган куни танишдим ва масъулиятни ўз зиммамга олиш учун Лиссабонга йўл олдим. Ва менинг ҳаётим бутунлай ўзгарди".

"Камп Ноу"даги биринчи ўйин ҳақида

"Менинг вазифам ўйинга тайёргарлик кўриш эди. Мен бу трансфернинг рамзий маъносини тушундим, лекин махсус тайёргарлик кўрмадим.

Менга ҳаммасидан ҳам "Барселона" матбуоти шиширган ва вазиятни янада оғирлаштирган кампания ёқмади. Ўшанда бир ёшли қизимнинг сурати туширилган плакатлар бор эди", - деди Фигу.

Киритилди: 15:02, 20.02.2026.
Ўқилди: 2109 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9079]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6595]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5468]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3791]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3597]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2649]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2427]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2386]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2383]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик