Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

АПЛ. «Арсенал» йирик ҳисобда «Ливерпуль»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 31-туридан ўрин олган "Арсенал" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги учрашувда Арсен Венгер шогирдлари йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Брендан Роджерс мазкур ўйинга ҳимоявий ўйин услубини танлади. Ушбу тактика ўзини оқлаётганди. Улар мезбонларнинг дастлабки дақиқалардаги босимларини бартараф этиб, қарши ҳужумларда хавфли кўринишаётганди. Бир вазиятда Маркович яккама-якка вазиятга чиқиб кетди, аммо на ўзи дарвозага зарба берди, на ёмон томондан етиб келган Стерлингга аниқ узатма берди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги 8 дақиқасида лондонликлар кетма-кет 3та тўп киритишга муваффақ бўлишди. "Арсенал" ҳимоячиси ҳужумга қўшилди ва кутилмаганда ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтиб Месут Ўзил жаримадан йўлланган зарба билан ҳисобдаги фарқни оширди. Санчес эса қарши ҳужум натижасида жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллаб, ҳисобни кўринишга келтирди.

Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида "Ливерпуль" футболчилари пенальтидан битта жавоб тўпини киритишди. Оливье Жиру эса жарима майдончасидан йўлланган зарба билан жамоасининг тўртинчи голини киритди.

Ушбу ғалабадан кейин Венгер шогирдлари 3-ўринни ўзларида сақлаб қолишди. Улар 2-ўрин учун ҳам курашишда давом этишади. "Ливерпуль" эса ЕЧЛ билан деярли хайрлашди.

АПЛ, 31-тур
АРСЕНАЛ – ЛИВЕРПУЛЬ 4:1 (3:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 37 Бельерин, 2:0 – 40 Ўзил, 3:0 – 45 Санчес, 3:1 – 76, пенальти Хендерсон, 4:1 – 90 Жиру.
Арсенал – Оспина, Косьельни (Габриэл, 49), Бельерин, Мертесакер, Монреаль, Касорла, Коклен, Санчес, Ўзил (Уэлбек, 73), Рэмзи (Фламини, 62), Жиру.
Ливерпуль – Миньоле, Туре, Сако, Морено, Стерлинг, Эмре Жан, Коутиньо, Аллен, Маркович (Старриж, 46), Хендерсон, Лейва.
Огоҳлантиришлар: Эмре Жан (49), Бельерин (70).
Четлатиш: Эмре Жан (84).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:33, 04.04.2015.
Ўқилди: 6082 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.