Уругвай терма жамоасининг етакчиларидан бири бўлган футболчи Диэго Форлан бир вақтлар "Барcелона"га ўтишга яқин бўлганинин таъкидлаб ўтди.
— "Барcелона"га ўтишим мумкинмиди ? Қачонлардир, мен "Виллареал" ва "Атлетико"да бўлганимда "Барcелона" билан шартнома имзолашга яқин эдим.
Луис Суарес ? У тасаввур қилиб бўлмас даражадаги футболчи. Уни шахсан яхши биладиган инсон, ҳеч қачон у Каталония клубида ажойиб ўйнаб кета олишига шубха қилмайди — деди Форлан.