Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

"ПСЖ" президенти "Реал"нинг режаларини пучга чиқаради

Баҳо:
+1 | -

«Пари Сен-Жермен» ярим ҳимоячиси Витинья Мадриднинг «Реал» клуби учун асосий трансфер мақсадларидан бири бўлиб турибди.

26 ёшли португалиялик футболчининг ўзи «қироллик клуби»га ўтиш ғоясини ижобий баҳоламоқда, бироқ парижликлар уни осонликча қўйиб юбормоқчи эмас. «The Touchline» нашрининг хабарига кўра, "ПСЖ" президенти Носир ал-Ҳелайфий Витиньяни «Реал»га сотишни истамаяпти — айниқса, Килиан Мбаппе билан боғлиқ шов-шувли воқеадан сўнг.

Манбанинг қайд этишича, ал-Ҳелайфий «қаймоқранглилар»ни кучайтирмаслик учун қўлидан келган барча ишни қилади. "ПСЖ"нинг яна бир юлдуз футболчиси Мадрид жамоаси сафига ўтиши Париж клуби учун ҳам спорт, ҳам рамзий маънода мағлубият сифатида қабул қилиниши мумкин.

Ҳозирда Витиньянинг трансфер қиймати «Transfermarkt» портали томонидан 110 миллион еврога баҳоланмоқда. Аммо «Реал» уни қўлга киритиши учун бундан ҳам каттароқ сумма — тахминан 150 миллион евро атрофида маблағ сарфлашига тўғри келиши айтилмоқда.

Киритилди: 13:22, 28.02.2026.
Ўқилди: 3050 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик