Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

Моуриньо қўнғироғидан сўнг бу футболчи "Реал"ни танлади

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳужумчи Карлос Эспининг Мадрид клубига ўтишида ҳал қилувчи роль ўйнади.

"Қаймоқранглилар" 21 ёшли футболчини июль ойи охирида "Леванте"дан 25 млн евро эвазига харид қилган эди. Журналист Гильермо Раи маълумотига кўра, музокаралар жараёнида Моуринью Эспига шахсан қўнғироқ қилган.

Португалиялик мутахассис ҳужумчига жамоадаги ролини тушунтириб, уни классик 9-рақамли форвард сифатида кўраётганини айтган.

"Реал" трансферга алоқадор барча шахслардан музокараларни максимал даражада махфий олиб боришни сўраган. Шу сабабли келишув сўнгги лаҳзагача сир тутилган.

Эспига Англия Премьер-лигасининг бир қатор клублари ҳам қизиқиш билдирган. Бироқ "Реал" ва Моуриньюдан қўнғироқ олганидан кейин испаниялик футболчида қайси клубни танлаш борасида шубҳа қолмаган.

Киритилди: 10:43, 16.08.2026.
Ўқилди: 3263 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик