Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

Ферран Торрес «ПСЖ»га ўтганидан сўнг «Барселона» мухлисларига мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Ферран Торрес «ПСЖ»га трансфери расман эълон қилингач, «Барселона» ишқибозлари билан хайрлашди.

«Барса» мухлислари, авваламбор, барчаси учун сизларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ушбу либосни кийиш мен учун жуда катта фахр эди. Охирги 4,5 йил давомида «Барса»да бошдан кечирганларим мени ҳам футболчи, ҳам инсон сифатида янада яхшироқ бўлишимга ёрдам берди.

Бу вақт ичида «Барселона» менинг уйимга айланди. Мен бу ерга бор кучимни бериш ваъдаси билан келгандим ва айнан шунга интилдим. Мақсадим ҳамиша жамоага ёрдам бериш ва «Барса»ни ўзи лойиқ бўлган жойга — чўққига қайтариш эди.

Ушбу клубда мен ҳам кийиниш хонасида, ҳам ундан ташқарида кўплаб дўстлар ва бизни янада яхшироқ қилган инсонларни қолдирмоқдаман. Биз «Барса» билан биргаликда чемпион бўлдик, кўпчилигимиз терма жамоа билан ҳам зафар қучдик. Раҳмат!», — деб ёзди Торрес ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Торрес 2022 йилнинг январидан бери каталонияликлар сафида тўп суриб келаётган эди. У «кўк-анорранглилар» либосида барча турнирларда 207 та ўйинда майдонга тушиб, 65 та гол урган ва 23 та голли узатмага муаллифлик қилган. Жамоа билан биргаликда у 3 марта Испания чемпиони, 3 марта Испания Суперкубоги ҳамда мамлакат кубоги соҳибига айланди.

Киритилди: 17:18, 16.08.2026.
Ўқилди: 1365 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик