Кириш Регистрация
23/10 19:00 Пахтакор 1-3 Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро 0-0 Сурхон
23/10 23:45 Торино 3-2 Монца
24/10 00:00 Алавес 1-1 Малага
24/10 00:00 Ипсвич 1-1 Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 18:00 Насаф - Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво
25/10 16:00 ОКМК - Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер - Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао - Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум - Локомотив
25/10 18:15 Динамо - Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити - Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль - Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
25/10 19:00 Аталанта - Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа - Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте

Альварес трансфери амалга ошмаса, "Барселона" кимни сотиб олади?

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий номзод сифатида "Атлетико" форварди Хулиан Альваресни кўришда давом этмоқда. Бироқ Мадрид клубининг аргентиналикни сотишни истамаётгани каталонияликларни муқобил вариантлар устида ҳам ишлашга мажбур қилмоқда. Диего Симеоне ҳам Альваресга янги мавсумда ишонишини билдирган.

Сўнгги хабарларга кўра, "Барселона" рўйхатидаги вариантлардан бири "Вильярреал" ҳужумчиси Жорж Микаутадзе. Каталонияликлар грузиялик футболчининг атрофи билан алоқага чиққан, Микаутадзе эса трансферга ижобий муносабат билдирган. "Вильярреал" уни тахминан 60 миллион еврога баҳолаётгани айтилмоқда.

Шунингдек, "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес, "Бенфика" форварди Вангелис Павлидис ва "Реал Сосьедад" етакчиси Микель Оярсабаль ҳам муҳокама қилинган номлар қаторида. Бироқ уларнинг ҳар бири бўйича трансферни амалга оширишда молиявий ёки спортга оид қийинчиликлар мавжуд.

"Спортинг"нинг колумбиялик ҳужумчиси Луис Суарес ҳам Альваресга асосий муқобиллардан бири сифатида кўрилган эди. Португалия клуби футболчининг 80 миллион евролик товон пулидан чекинишни истамаётгани сабаб "Барселона" бу вариантдан воз кечгани хабар қилинди.

Аввалроқ Жоау Педро, Эли Жуниор Крупи ва Душан Влахович номлари ҳам каталонияликлар рўйхатида тилга олинган. Ҳозирча эса клубнинг биринчи танлови Альварес бўлиб қолмоқда ва якуний қарор трансфер ойнасининг сўнгги қисмида қабул қилиниши кутилмоқда.

Киритилди: 16:40, 16.08.2026.
Ўқилди: 2827 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик