Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

ЎзПФЛга қорақалпоғистонлик мухлислардан мурожаат

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон футболини жаҳонга танитиш борасида Равшан Эрматовнинг бугунги кундаги меҳнати эътирофга сазовордир. У ҳақида гапириш ҳар бир ўзбекистонлик мухлислари учун ёқимли мавзудир. Жаҳон чемпионатлари тарихида ҳозирча энг кўп ўйинни бошқарган ва қолаверса, Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками.

Осиё кубоги-2015 очилиш учрашувини ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқариши ҳақидаги хабарни эшитганимда бошқалар каби мен ҳам хурсанд бўлдим, у бунга жуда ҳам ҳақли эди. ОФК раҳбариятининг бизнинг ҳакамимизга "А" гуруҳи вакиллари — Австралия ва Кувайт ўртасидаги очилиш учрашувни ишониб топшириши, бу ўзбек ҳакамига берган энг юқори баҳодир. Хўш, қайси ҳакам илк учрашувни бошқаришни истамайди дейсиз. Бу барча ҳакамлар учун катта шарафдир.

Р.Эрматовнинг нуфузли мусобақанинг очилиш ўйинини ҳисоб бўйича учинчи марта бошқариб бориши эди. У бундан ташқари 2010 йил Жанубий Африка Республикасида ўтган жаҳон чемпионатининг очилиш учрашувида майдон эгалари ЖАР ва Мексика, шунингдек 2012 йилнинг ёзида ўтган Лондон олимпиадасининг очилиш учрашувида Буюк Британия - Сенегал ўйинини ҳам бошқарган.

Равшан Эрматовнинг барча мусобақаларда бошқарган ўйинларини кузатар эканмиз, бир нарсага амин бўлдик-ки, у ўйинни одилона бошқариши, майдонни яхши кўра олиши, бўлар-бўлмасга ҳуштак чалавермаслиги, ўйин темпига ўз таъсирини ўтказмаслиги, тезкорлиги, кучли жисмоний тайёргарликка эга эканлиги ва ўйинни тушуниши, қоидаларни яхши билиши, футболчилар билан тил топишиш бўйича ҳам кучли характерга эга эканлиги, учрашув давомида ўйинчиларга ноҳақ карточкалар бермаслиги, ўз қарорларини ўз вақтида аниқ қабул қилиши туфайли, ҳаттоки футболчилар ҳам у билан баҳслашишмайди. Равшан Эрматов табиатан камтар ва ўзининг бу хислатини сақлаб қолган. Унинг фалсафаси ҳурмат, одоб ва кучли характерга асосланган.

Ҳурматли Фарҳод Абдуалиевич,

Биз, қороқалпоғистонлик футбол мухлислари сиздан шуни илтимос қиламизки, Ўзбекистон Кубоги 1/16-финали доирасида Нукус шаҳридаги «Турон» стадионида бўлиб ўтадиган «Орол» ва Ғузорнинг «Шўртан» жамоалари ўртасидаги ўйинга ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадасини тайинлашингизда ёрдам беришингизни сўраймиз.

Зеро, Равшан Эрматов ҳали Қорақалпоғистонда ҳакамлик қилгани йўқ. Агар у Нукус шаҳрига ташриф буюриб ушбу учрашувда ҳакамлик қилса, бу қорақалпоғистонлик футбол ишқибозлари учун ҳақиқий байрамга айланган бўлар эди. Умид қиламизки, ПФЛ бизни ана шундай байрамдан баҳраманд бўлишимизга катта ёрдам беради.

Ҳурмат билан, қорақалпоғистонлик мухлислар номидан
Абдумажид Қодиров ва Фурқат Юсупов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:49, 10.04.2015.
Ўқилди: 9102 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Моуриньо олдига учта вазифа қўяди [3779]

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3071]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2194]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [1972]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1718]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1710]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1481]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1355]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1314]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1309]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик