Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

АПЛ ҳакамлари Холанднинг ғалаба голи бўйича хатони тан олди (видео+фото)

Баҳо:
+-1 | -

Англия Премьер-лигаси ҳакамлар корпуси «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг «Манчестер Юнайтед»га қарши дербида урган ғалаба голи билан боғлиқ вазиятда хато қилинганини тан олди.

АПЛ 4-туридан ўрин олган Манчестер дербисида «Сити» меҳмонда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Холанд 60-дақиқада ягона голни урди.

Pro Ref ҳакамлар ассоциацияси маълум қилишича, голдан олдинги эпизодда Энцо Фернандес тўпга тегмагани аниқланган. Шу сабабли офсайд билан боғлиқ вазият субъектив баҳоланган. Бироқ VAR тизими Фернандеснинг позицияси оқибатларини етарлича ҳисобга олмаган ва бош ҳакам Майкл Оливерга видеотасвирни қайта кўриб чиқишни тавсия қилиши керак эди.

«Биз бу вазиятни баҳолашда хато қилганимизни «Манчестер Юнайтед»га маълум қилдик. Ҳодиса бўйича текширув ўтказилади», — дейилади Pro Ref баёнотида.

Англия — Премьер-лига, 4-тур
«Манчестер Юнайтед» — «Манчестер Сити» — 0:1
Гол: Эрлинг Холанд, 60.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:49, 14.09.2026.
Ўқилди: 8084 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик