“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Эйбар”га қарши учрашувда ҳисобни очиб, Ла Лигада ушбу мавсумдаги голлари сонини 38 тага етказиб олди.
Шу тариқа португалиялик футболчи ушбу мавсумда 10-маротаба ҳисобни очди ва бу борада ла Лига пешқадамига айланди.
Ундан кейинги погъоналарни эгаллаб турган Арис Адуриз («Атлетик») – 9 та, Карлос Бакка («Севиля») – 8 та ва Лионел Месси («Барселона») – 7 марта ҳисобни очишган.