Рафинья Хавининг акаси билан жанжаллашиб қолди.
Jjantes телеканилида дастурига кўра, бразилиялик футболчини "Валенсия" билан ўйинда (4:2) алмаштиргач, бош мураббий ёрдамчиси бўлиб ишлаётган Хавининг акаси билан ўртасида можаро келиб чиққан. Манбага кўра, Рафинья алмаштирилишга қарши бўлган. Захира ўриндиғига йўл олган футболчи Оскар Эрнандесга норозилик сифатида тупурган.
Можаро кийиниш хонасида давом этди, AS нашри тасдиқлаганидек, Рафинья Хавининг акасини ҳақорат қилган. Бразилиялик футболчини кейинги ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслигини тушунди: "Тинчлан, энди ўйнамайсан".
Кийиниш хонасидаги манбалар Jijantes дастури таърифлаган воқеаларни тўлиқ тасдиқлади, улар буни ҳиссиёт сабаб деб оқлашга ҳаракат қилишди ва Рафинья ва Хавининг ёрдамчиси ўртасидаги муносабатлар "тўғри" эканлигини таъкидладилар. Якунда бразилиялик футболчи кейинги турда "Жирона"га (2:4) қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмади, "Барселона" 2:3 ҳисобида мағлуб бўлаётган 69-дақиқада захирадан майдонга тушди.
Аввалроқ Рафинья сотувга қўйилгани маълум бўлганди.