Кириш Регистрация

Кукурелья «Барселона», «Атлетико» ва «Манчестер Сити» ўртасида танлов қилди

Баҳо:
+ | -

«Челси» чап қанот ҳимоячиси Марк Кукурелья ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Аввалроқ хабар қилинганидек, испаниялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Барселона», Мадриднинг «Атлетико»си ва «Манчестер Сити» қизиқиш билдирмоқда.

Журналист Херард Ромеронинг маълумотларига кўра, агар каталонияликлар аниқ таклиф билан чиқишса, 27 ёшли футболчи айнан «Барселона»ни афзал кўради. Ҳимоячининг нархи 40-50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Каталония гранди вазиятни ўрганмоқда, бироқ ҳозирча ўз тарбияланувчисини қайтариш бўйича расмий музокараларни бошлашни режалаштирмаяпти.

Якунланган мавсумда Кукурелья «Челси» сафида жами 50 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва тўртта самарали узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:10, 03.06.2026.
Ўқилди: 476 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик