Кириш Регистрация

«Реал» Энцо Фернандес учун тўлай оладиган максимал суммани белгилади

Баҳо:
+1 | -

Журналист Томас Гонсалес-Мартин «Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандеснинг «Реал»га ўтиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Энцо Фернандеснинг агенти Хавьер Пастор ўз мижозининг «Челси»дан «Реал»га ўтишини якунлаш учун Жорже Мендеш билан алоқада бўлиб турибди. «Челси» 138 миллион евро талаб қилмоқда, аммо «Реал» 100 миллион евродан ортиқ маблағ тўлашни ёки келишувга бошқа ўйинчиларни қўшишни истамаяпти», — деди Гонсалес-Мартин.

Энцо Фернандес 2023 йилда 121 миллион евро эвазига «Бенфика»дан «Челси»га ўтган эди. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2032 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи «кўклар» сафида барча турнирларда 53 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 20:11, 03.06.2026.
Ўқилди: 3530 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик