Мадриднинг «Реал» клуби шу ёзги трансфер ойнаси учун янги мақсадини белгилаб олди. «Қаймоқранглилар» майдон марказида ўйинни сифатли ташкил эта оладиган ва жамоа ҳаракатларини бошқарадиган ярим ҳимоячи қидиришмоқда. Бу ҳақда El Desmarque нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, «Реал» Эдуардо Камавинга учун сифатлироқ муқобил футболчи топмоқчи. Ҳозирда «Қироллик клуби» учун устувор вариант — «Ливерпуль» аъзоси Алексис Макаллистер бўлиб турибди.
Аввалроқ «Реал»нинг «Челси»дан Энцо Фернандесни сотиб олиш бўйича трансфери амалга ошмай қолган эди.













