Кириш Регистрация

Жорий мавсумда ўсишга эришган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Жорий йил футбол мавсумида кучли биринчиликларда кўзга ташланаётган футболчилар чиқмоқда. Англия, Германия, Испания, Италия футболида бу борада кескин ўзгаришлар борлигини айтиш мумкин. Ўртамиёна жамоалар шарафини ҳимоя қилаётган футболчилар кўзга ташлана бошлади ва улар яқин йиллар ичида бемалол кучли грандларда ўйнашлари мумкин бўлади. Қуйида жорий йилда ўсишга эришган футболчилар ҳақида сўз юритами.

Кевин Де Брюйне

Амплуаси: Тезкор ярим ҳимоячи.

Жамоаси: “Вольфсбург”.

Бельгиялик ярим ҳимоячи “Челси”да жой топилмаганидан сўнг германияга кўчиб келиб тўғри қилди. Лондонликлар Де Брюйнени 22 миллион фунт эвазига “Вольфсубрг”га сотди. Энди эса уни қайтариш йўлларини қидирмоқда. Ярим ҳимоячи жорий йилда нафақат голларни киритмоқда ва шу билан биргаликда ассисентлик ишларини ҳам қойилатмоқда. Айниқса, 30 январь куни “Бавария”га қарши баҳсда Баст Дост билан биргаликда мюнхенликларни ер билан яксон қилди. Умуман олганда, Де Брюйне Германия Бундеслигасида порлоқ тарзда ўйнаётган футболчилардан бири ҳисобланади. Мавсум тугаганидан сўнг уни харид қиладиган жамоалар сони ошса ажабмас.

Чарли Остин

Ампуласи: Ҳужумчи.

Жамоаси: КПР.

Бир йил муқаддам Остинни ҳеч ким танимасди. Негаки, Чарли асосан қуйи дивизион жамоаларида ўйнаган ва шу тарафдан таниқли эмасди. Бироқ “КПР” билан Премьер-лигага чиққанидан сўнг унинг ишлари юришиб кетди. Бир сўз билан айтганда, омад қуши унга ҳамроҳ бўлди. Футболчи ҳар қандай метин ҳимояни ёриб ўтишга қодирлигини кўрсатиб, тўпурарлик пойгасида пешқадамларни қувмоқда. Ҳозирдча 26та ўйиндан кейин Остин ҳисобида 14та гол бор. Чемпионат якунига етмасидан, инглиз ҳужумчи бир қатор жамоаларни назарига тортишга эришди. Бу кетишда мавсум поёнига етгач, Остинни кучли жамоаларнинг бирида кўришимиз мумкин.

Александр Лаказетт

Амплуаси: Ҳужумчи.

Жамоаси: “Лион”.

“Шерлар”нинг ҳақиқий етакчиси сифатида Лаказетт тилга олинади. Негаки, иқтидорли ёш ҳужумчи жорий мавсумда Франция чемпионатида тўпурарликни қўлга олган. У ҳар бир учрашувни голсиз тарк этмаяпти. Шу боисдан бўлса керак, “Лион” айни пайтда чемпионлик учун курашмоқда. Эътиборлиси, ҳозирдан Лаказетт учун “Манчестер Сити”, “Челси”, “Ливерпуль” сингари жамоалар қизиқиб қолди. Боз устига, бу футболчини Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ҳам қаттиқ тарзда кузатмоқда. Келгуси йилда футболчи ЕВРО-2016да фарангларни етакчиси бўлиши эҳтимоли бор.

Харри Кейн

Амплуаси: Ҳужумчи.

Жамоаси: “Тоттенхэм”.

 Кейн ҳам жорий йилнинг “топилмалари”дан бири ҳисобланади. Қисқа вақт ичида жамоанинг етакчиси мақомини қўлга киритди. Бу футболчининг қаттиқ меҳнат қилиб, “шпорлар”нинг ишончли ҳужумчисига айланганидан сўнг Эммануэль Адебайор ва Роберто Сольдадо сингари маҳоратли ўйинчилар заҳирага ўтириб қолди. Айниқса, Харри Кейн “Челси” ва “Вест Бромвич”га қарши баҳсларда иккитадан гол уриб, жамоасига муҳим голларни урди. Харри Кейнинг ишлари Маурисио Почеттинонинг бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг юришиб кетди деса бўлади. Ҳар ҳолда футболчи ҳам ҳар бир интервьюсида Почеттинони мақтамоқда.

Денис Черишев

Амплуаси: Ярим ҳимоячи.

Жамоаси: “Вильярреал”.

Черишевни россиялик Хави деса бўлади. Негаки, Денисни гол уришдан ташқари, ассисентлик вазифасини ҳам қойиллатади. Айниқса, унинг бир-бирига ўхшмас паслари ҳар қандай ҳужумчини гол уришига замин яратади. “Реал”да жой йўқлигини англаб етган футболчи “Вильярреал”ни танлади. Бу қарангки, “сариқ сувости кемаси”да уни ишлари бир текис кетмоқда. “Реал” мавсум тугаганидан сўнг уни жамоага олиб келмоқчи. Аршавин, Павлюченко, Кержаков сингари россиялик футболчиларни номи бироз унутилган бир пайтда, Денис Черишевни катта саҳнага чиқиб келаётгани таҳсинга лойиқдир.

Дэнни Ингз

Ампуласи: Ҳужумчи.

Жамоаси: “Б`рнли”

АПЛда тобланаётган яна бир ҳужумчи Ингз ҳисобланади. Бу футболчига кимсан “Манчестер Сити” оғиз солган. “Реал Сосьедад”ни ҳам унутмаслик лозим. “Бернли” чемпионатнинг аутсайдери ҳисобланади. Лекин Дэнни Ингз клубнинг ҳақиқий етакчиси ва Шон Дайчнинг ишончини оқлаётган шогирдидир. Топ клубларни уйқусини бузган ҳужумчи мавсум якунига етганидан сўнг жамоасини албатта алмаштиради. “Бёнрли” хар қанча уринмасин, уни жамоада сақлаб қола олмаса керак. Ахир, қуйи лигага тушиб кетгандан кўра, халқаро мусобақаларда тўп суришни орасида ер билан осмонга фарқ бор. Буни футболчининг ўзи ҳам яхши англаб турибди.

Самандарбек тайёрлади. 

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 12:19, 12.04.2015.
Ўқилди: 3976 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.