Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Киевнинг "Динамо" клуби собиқ ҳужумчиси, айни дамда "Говерла" клуби сафида тўп сураётган Максим Шацких Европа Лигаси финалида икки Украина клуби ўзаро ўйнашини истаётганини таъкидлади.
"Айни дамда Италия клубларига қарши тўп суриш қийин. Қуръадан сўнг уларга қарши ўйин қийин бўлишини айтган эдим. Италия клублари - , тажовузкор ҳамда ноқулай рақиб. Аммо, уларга қарши ўз ўйинингни намойиш этиш керак, шунда "Фиорентина" қандай ўйин намойиш этса ҳам, бунинг аҳамияти йўқ. Уларнинг ўйинига мослашиш эмас, ўз ўйинингни намойиш этиш керак", - дейди ўзбекистонлик ҳужумчи.
"Брюгге" билан "Фиорентинани" солиштириб бўлмайди. "Фиорентина" ҳозирда "Брюгге"дан икки баробар кучли. "Брюгге" 3-5 йил аввалги жамоадан фарқ қилади ва бу умуман бошқа жамоа. Ўйлашимча, "Фиорентина"га қарши баҳсда имкониятлар 50-50. "Эвертон"га қарши ўйиндан олдин ҳеч ким "Динамо" бешта гол уришини кутмаган эди. Бу сафар ҳам худди шундай олдиндан таҳмин қилиш қийин. Финалда "Динамо" - "Днепр" ўйинини кўришни хоҳлар эдим", - дейди Шацких.
Эслатиб ўтамиз, Европа Лигаси чорак финалида "Динамо" "Фиорентина"га қарши баҳс олиб борса, "Днепр" "Брюгге" билан ўйнайди.