Доимий маҳаллий телевиденияда эксперт сифатида иштирок этаётган ва ҳозирда "Реал Мадрид"нинг ёшлар жамоаларидан бирида бош мураббий ёрдамчиси бўлиб ишлаётган Гути собиқ жамоаси "Реал"ни Чемпионлар Лигаси 1/4 финали "Атлетико" билан дастлабки ўйинини таҳлил қилди.
"0:0 ҳисоби жавоб ўйини олдидан ўзига бўлган ишончни қўшмайди. Бу "Мадрид" учун ёмон натижа. "Қаймоқранглилар" сафидаги энг яхши ўйинчини Рафаэл Варан деб ҳисоблайман. Қолганлар бу ўйинни охиригача муҳимлигини англашмади.
Марио Манжукични Рамос ва Карваҳалга қарши бўлган вазиятларга келсак, биринчи вазиятда яъни тирсаги билан бурун атрофига урган вақтда вице-капитанни ёмон нияти йўқ эди, Агар Манжукич олдин сакраганида, бу зарбадан қочган бўларди. Бундан ташқари, Карваҳални Манжукични қаттиқ урганига шубҳа қиляпман. Шундай экан, бу ҳолатга чуқурлашиб кетишдан маъно йўқ.
Бейлни ноаниқ зарбаси? Бу ҳолатни инобатга олганда, бу бирга-бир вазият эди, Гарет бундан ҳам яхши ўйнаши мумкин эди".