"Манчестер Юнайтед" клуби сардори Уэйн Руни бошқаларга тақлид қилишни истамаслигини, ўзининг йўли борлигини айтиб ўтди.
"Ҳар ким ўзининг йўлидан бориши керак. Албатта, бошқа сардорлардан ўрин олишим ҳам мумкин. Аммо мен ўз йўлимни маҳкам тутмоқчиман.
Масалан, Гиггз жамоанинг тўлақонли сардори эмасди, аммо у амалга оширган ишлар менга ҳалиям катта ёрдам бермоқда. Бундан ташқари, жамоамизда Рой Кин, Гэри Невилл, Дэвид Бекхэм каби етакчилар ҳам бўлишганди.
Англия термасида ҳам Жон Терри ва Стивен Жеррард каби ажойиб сардорлар бўлишганди. Аммо мен уларга ўхшашни истамайман. Ўз йўлимдан бормоқчиман", - дейди Руни.