"Реал" мураббийларштаби "Милан"нинг 16 ёшли ҳужумчиси Хаким Мастур хизматларига қизиқиш билдиряпти.
Бу ҳақда футболчининг агенти Дарио Паолилло маълум қилди.
"Январда биз "Реал" ва яна бошқа клублар билан алоқада бўлдик. Испанлар Мастурга жиддий қизиқиб қолган. Кўрамиз, воқеалар қандай ривож топарэкан, аммо ҳозирча Мастур "Милан" футболчиси" - дейди Паолилло.