"Реал" яримҳимоячиси Хамес Радригес кейинги ҳафта бўладиган Чемпионлар Лигаси 1/4 финали жавоб учрашуви ҳақида интервю берди.
"Биз ютишимиз керак эди. Биринчи бўлимда "Атлетико" дарвозаси олдида 5-6 вазиятларга эга бўлгандик. Жавоб ўйини жуда қийин бўлади, лекин биз "Сантяго Бернабеу"да ютишга ҳаракат қилмоқчимиз. Биз ўз кучимизга ишонамиз. 6 ҳафта олдин атрофида бизда бир хил ўйинларда муаммо бор эди, лекин ҳозир жамоа курашишга тайёр. "Атлетико" тажовузкор билан ўйнамоқда, лекин биз бунга эътибор бермаймиз, чунки биз ўз муҳлисларимиз олдида уй ўйингоҳида ўйнаймиз".
Сафга қайтгани ҳақида
"Жароҳат олганимдан 2 ҳафтадан сўнг мен жисмоний ва юракни мустаҳкамловчи машқларни бажардим, оёғим безовта қилмаган эди. Деярли 2 ой мен жуда кўп ишладим, жуда кучли ва жамоага ёрдам бериш учун катта истак билан қайтдим".