Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Орзулар оғушида ёхуд Мемфис Депай билан танишинг!

Баҳо:
+ | -

ПСВ бош мураббийи Филипп Коку Мемфис Депайдек ажойиб футболчини вояга етказгани билан ҳақли равишда фахрланади. Лекин мутахассис ёзги трансфер мавсумини катта хавотир билан қарши олмоқда. Унинг фикрича, Депай янги мавсумни Голландиядан ташқарида бошлайди. Бу борада ҳозирча ҳеч қанақа расмий маълумотлар мавжуд эмас. Бироқ Кокунинг хавотирида жон бор.

Мулоқотлардан ташқарида

Мемфис Депайнинг сўнг­­ги икки мавсумдаги тараққиётидан бехабар қолиш учун эредивизион беллашувларидан узоқда юришнинг ўзи камлик қилади. Чунки Голландия терма жамоасининг Бразилия мундиалидаги ҳамда ПСВнинг ЕЛдаги иштироки голланд заминида яна бир ёрқин юлдузнинг вояга етаётганлигини бемалол исботлай олади. Ҳа, ҳозирча Депай ҳар қандай гранд жамоа таркибини кучайтира оладиган даражадаги мукаммалликдан йироқ. Аммо унинг ноёб иқтидор соҳиби эканлиги, йил сайин ўз маҳоратини ошириб бораётгани кундек равшан.

Футболчининг агенти ўз касбига зид ҳолда мижозининг ҳеч қайси клуб билан мулоқотга киришмаганини таъкидламоқда. Одатда агент­лар учун ўйинчига харидорлар қанча кўп бўлса, шунча яхши. Бироқ Депай хусусида агент айтган гаплар ҳақиқатга яқин. Аслида Мемфис кўпчиликнинг диққат марказида. Лекин ҳеч ким «подадан аввал чанг чиқа­риш»­ни истамаяпти. Акс ҳолда, беҳуда ажиотаж туфайли бир неча «лимон»ларни ортиқча сарфлашга тўғри келади. Буни ким ҳам истарди, дейсиз?

Узоққа бормайлик, ПСВнинг «Зенит»га қарши кечган ўйинида етакчи клубларнинг скаутлари жуда кўп эди. Голландия терма жамоасининг Испания билан бўлган сўнгги учрашувини Луи ван Галнинг шахсан ўзи кузатди. Наҳотки Депайни терма жамоа орқали яхши танийдиган Луи ван Гал уни «МЮ»да тўп суришини истамайди, деб ўйласангиз? Албатта, хоҳлайди. Лекин мураббий шошма-шошарликка йўл қўймоқчи эмас - Мемфиснинг ёшидаги футболчиларда беқарорлик учраб туришини у жуда яхши билади.

Улкан омад

Ички чемпионатда яққол пешқадамлик қилаётган ПСВнинг устози тўпурарлар баҳсида етакчилик қилаётган шогирдининг маҳоратига шубҳа қилмаяпти. Бошқа жамоалардаги касбдошларидан фарқли ўлароқ, Коку ҳозирнинг ўзидаёқ Депай ҳар қандай гранд сафида муносиб тўп сура олишига шубҳа қилмаяпти. Бош мураббийнинг тахминига кўра, ёзда Мемфис бошқа клубга ўтади. Бразилиядаги ЖЧга асосий таркиб аъзоси сифатида йўл олмаган бўлсада, Депай ўзи учун берилган саноқли дақиқалардан унумли фойдаланди, голлар урди. Асосийси, ўта ёрқин ўйинларни намойиш этди. Энди эса ПСВ унинг эвазига каттагина даромадга эга бўлди. Хуллас, футболчининг «Спарта»дан Эйндховенга ўтишини улкан омад десак, хато бўлмайди. Депайдаги ўсишни аввалдан ҳис этган мутасаддилар унинг шартномасини 2018 йилгача узайтириб, тўғри йўл тутишганди. Мавсум охирида Мемфисни эредивизионнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этишса, ажабмас. У қайси жамоага ўтишидан қатъ­ий назар, ишончни оқлай олади. Тўғри, «Ман. Сити» Депайга тўғри келмаслиги мумкин. Чунки унга асосий таркибдан жой бера оладиган клуб керак.

МуҒомбир

Мемфис

Гарчи чап қанотни хуш кўрсада, Депай ўнг қанотда ҳам, марказий ҳужумчи позициясида ҳам ўзини эркин ҳис этади. Ундаги ёшларга хос ғайрат-шижоат, енгил ҳаракатлар, фантастик дриблинг ва аниқ тўп узатишлар беихтиёр Франк Риберини эслатади. Франциялик футболчи бу борада Кевин Де Брюйнени алоҳида таъкидлаган бўлсада, унинг ўйин услуби Роббен ёки Рибериникидан фарқ қилишини ҳам қўшимча қилганди. Қайсидир маънода Франк ҳақ -услуби ва савияси жиҳатидан «Бавария» вакиллари билан тенглаша оладиган ўйинчилар жуда кам. Бироқ биз Депай хусусида фикр билдиришни Риберидан эмас, Роббендан сўраганимизда, у албатта ўз ватандошини тилга олган бўларди. Чунки Арьен Мемфис билан терма жамоада ёнма-ён тўп суради, унинг салоҳиятидан яхши хабардор.

Қисқаси, ўзига яраша муғомбирлик ва уддабуронлик хислатларидан бенасиб қолмаган Депай янада нуфузлироқ биринчиликларда тўп суришга тайёр. Бу АПЛ бўладими, бундеслига ёки Испания примеросими, фарқи йўқ. Голландия чемпионатида унинг учун қизиқарли бўлган муаммолар қолмади. Демак, у зерикиб қолмаслиги учун вазифалар даражасини кўтариш лозим. «МЮ» учун шундай футболчи ортиқчалик қилмайди. Кўпгина жиҳатлар бўйича Депайдан заифроқ бўлган Роналдудан ажойиб ҳужумчини тайёрлаган «қизил иблислар» Мемфисни ҳам энг ёрқин юлдуз даражасига чиқара оладилар.

 

 

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:34, 19.04.2015.
Ўқилди: 3267 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.