"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Роджерс Англия кубоги яримфиналида "Астон Вилла"га қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйин осн бўлмаслигини тушуниб турибмиз, аммо бизнинг клубдагилар ушбу мавсумдаги омадсизликларни унутиб, совринлар ютиш учун ишламоқдалар. Мавсумнинг охири омадсиз стартни ювиб кетишига умид қиляпмиз. Футболчилар жиддий тайёргарлик кўрмоқдалар, ғалабага чанқоқ.
Тажрибали футболчилар орасида совринга ташна футболчилар бор, масалан, Жеррард. Бу мавсум совринга эга бўлишимиз жуда муҳим, чунки у келгуси парвозларимиз учун трамплин вазифасини ўтайди", - дейди Роджерс.