Кириш Регистрация
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона
11/05 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас
11/05 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут - Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм - Лутон
11/05 19:15 Вильярреал - Севилья
11/05 21:00 Наполи - Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест - Челси
11/05 21:30 Гранада - Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан - Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна

«Олтин бутса»га даъвогарлар ТОП-10

Баҳо:
+ | -

Европада кучли бешлик чемпионатлари айни қизғин палласига кириб улгурмоқда. Франция ва Испания чемпионатларини инобатга олмаганда қолган 3 чемпионатда чемпионлик масаласи деярли ҳал бўлган. Бугун биз бу ҳақда эмас, чемпионатларнинг энг яхши тўпурарига аталадиган «Олтин бутса»га номзодлар ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз. Сўнгги йилларда бу соврин икки гигант Роналду ва Мессидан ортмаяпти. Бу йил ҳам ана шу анъана давом этиши аниқ. Хўш «Олтин бутса»га номзодлик қилаётган футболчилар ўнлигидан кимлар жой олмоқда. Қуйида бу ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

8-10. Андре Пер Жиняк («Марсель») – 18 гол
Уйда:
10 гол
Сафарда: 8 гол
Бир пайтлар Франция чемпионатида тўпурарликни қўлга киритган Жиняк бироз танаффусдан сўнг яна тўпурарлик қобилиятини намойиш қила бошлади. «Марсель» ҳужумчиси ушбу мавсумда ҳозирча 18 та гол уришнинг уддасидан чиқди. Андре сафардаги ўйинларга қараганда мезбонликдаги учрашувларда кўпроқ гол киритган.

8-10. Антуан Гризманн («Атлетико») – 18 гол
Уйда:
11 гол
Сафарда: 7 гол
«Атлетико» ҳар мавсум битта кучли ҳужумчини кашф этади. Агуэро, Фалкао, Косталардан кейин навбат Гризманнга етиб келди. Антуан ҳисобида ушбу мавсумда урилган 18 гол мавжуд. У кўпроқ уйдаги учрашувларда муваффақият қозонган.

8-10. Неймар («Барселона») – 18 гол
Уйда:
10 гол
Сафарда: 8 гол
Неймар ушбу мавсумни ажойиб тарзда ўтказмоқда. Бразилиялик футболчи юқоридаги икки футболчи сингари чемпионатда 18 гол урган. У голларининг 10 тасини «Камп Ноу»да нишонлаган бўлса, қолган 8 таси сафар ўйинларига тўғри келади. Неймар бу йил ла Лиганинг 3-тўпурари бўлиш учун асосий номзод ҳисобланади.

4-7. Серхио Агуэро («Манчестер Сити») – 19 гол
Уйда:
7 гол
Сафарда: 12 гол
АПЛда бир йўла уч нафар футболчи 19 тадан гол уриб тўпурарлик қилишмоқда. Агуэро ниҳоят ушбу мавсум ўз фаолиятида илк бора чемпионат тўпурарига айланиши мумкин. Бунинг учун ҳужумчи «Иттиҳад стедиум»да кўпроқ гол уришни ўзлаштириши лозим. Статистика шуни кўрсатмоқдаки Серхио сафардаги ўйинларда уйдагига қараганда деярли 2 баробар кўп гол урган.

4-7. Диего Коста («Челси») – 19 гол
Уйда:
11 гол
Сафарда: 8 гол
Ла Лигада тўпурарлик учун Роналду ва Мессини яхшигина таъқиб қилган Коста ушбу мавсумда Премьер лигада ҳам тўпурарлик қобилиятини намоён қилмоқда. Испаниялик ҳужумчи «Стемфорд Бридж»да 11 марта, сафардаги баҳсларда эса 8 бора зафар қучган.

4-7. Гарри Кейн («Тоттенхэм») – 19 гол
Уйда:
9 гол
Сафарда: 10 гол
Мавсум кашфиёти бўлиб турган Кейн юқоридаги икки номдор футболчи билан АПЛ тўпурарлиги учун муносиб кураш олиб бормоқда. Кейн уйдаги ва сафардаги баҳсларда ҳам деярли бир ҳил гол урган. «Тоттенхэм» футболчиси ушбу мавсум тўпурар бўлса, чемпионатнинг энг яхши ўйинчисига аталадиган совринни ҳам қўлга киритиши мумкин.

4-7. Александр Майер («Айнтрахт») – 19 гол
Уйда:
12 гол
Сафарда: 7 гол
«Бавария» ва «Боруссия» жамоалари иштирок этадиган Бундеслигада тўпурарлар жадвалини «Айнтрахт» футболчиси бошқармоқда. Майер ҳозирча 19 та гол урган. У уйдаги ўйинларда яхшироқ ўйнайди. Александр бу мавсумда чемпионат тўпурарлигини қўлга кирита олса, янги мавсумни бирор гранд жамоа сафида бошлаш эҳтимоллиги анча ошади.

3. Александр Ляказетт («Лион») – 25 гол
Уйда:
13 гол
Сафарда: 12 гол
Яна бир Александр. Ляказеттни ҳам бемалол мавсум кашфиётларидан бири десак бўлади. «Лион» футболчиси ушбу мавсумда «ПСЖ»даги Ибрагимович – Кавани дуэти билан бир ҳил гол урган. Бунақасини мавсум аввалида ҳеч ким кутмаган эди. Алекс бу йили Лига1 да тўпурарликни қўлдан чиқармаса керак.

2. Лионель Месси («Барселона») – 35 гол
Уйда:
23 гол
Сафfрда: 12 гол
Лионель 2015-йилни кўтаринки руҳда бошлади. У тўпурарлар пойгасида ўтган йили Роналдудан 12 та тўп фарқи билан орқада қолаётган бўлишига қарамасдан Криштиануга етиб олиб, маълум вақт ундан ўтиб кетишга ҳам муваффақ бўлганди. Месси ҳисобида ҳозирча 34 та гол мавжуд ва у «Олтин бутса» учун охирига қадар кураш олиб боришига ҳеч ким шубҳа қилмаса керак. Дарвоқеа, Лео сафардаги ўйинларда гол уришда оқсамоқда. Уйда урилган голлар бўйича эса Месси биринчи ўринда.

1. Криштиану Роналду («Реал Мадрид») – 39 гол
Уйда: 22 гол
Сафарда: 17 гол
Криштиану қаторасига иккинчи марта «Олтин бутса»ни қўлга киритишга яқин келмоқда. Португалиялик футболчи биринчи давранинг ўзида 28 та гол уриб, таъқибчиларидан анча узқолашиб кетган эди. Бироқ иккинчи давранинг бошидаги омадсизликлар оқибатида тўпурарлар пойгасида у ҳаттоки иккинчи ўринга ҳам тушиб қолди. «Гранада» дарвозасига урган 5 голи эса унга яна пешқадамликни туҳфа этди. Рони кучли бешликдаги сафарда энг кўп гол урган футболчи номини ҳам ўзиники қилмоқда.

«Олтин бутса» учун кураш сўнгги тургача давом этади. Зеро Роналду ва Месси орасидаги 4 тўплик фарқ унчалик катта натижа эмас. Кўрамиз мавсум якунида Олтиндан бўлган бутсага ким сазовор бўлар экан.

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 20:06, 20.04.2015.
Ўқилди: 13413 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.