“Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужумчиси Радамел Фалкао Англия Премер-лигасининг 33-турида “Челси”га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Челси” ажойиб ўйин кўрсатди ва ҳақли равишда ғалаба киритди. Мен бу ўйиндан кейин шуни айта оламанки, лондонликлар Англия Премер-лигасининг янги чемпионига айланди. Қолган турларда уларни очко йўқотишлари ва чемпионликни қўлдан чиқариб юборишига ишонмайман.
Биз эса қолган турлар мобайнида 2-ўринни қўлга киритиш учун курашишда давом этамиз, - дейди колумбиялик футболчи.