Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Лионель Месси: Мудом ривожланиш ҳақида ўйлайман

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Сиз майдонда ва унинг ташқарисида бахтли инсонга ўхшайсиз. Бу ўйинингизда ҳам акс этяптими?
- Ҳа, ўзимни бахтли ҳис қиляпман. Олдинги мавсум омадсиз кечгани сабабли, жорий чемпионатни яхши кайфиятда бошлаш бироз қийин бўлди. Ўтган йили жароҳатлар, майдон ташқарисидаги нохушликлар кўп бўлди.

- Ўтган йилги натижаларни бу мавсумники билан таққослайсизми?
- Мен ҳар йили ўсишга, ривожланишга ҳаракат қиламан.

- Жорий мавсумда сиз билан бирга яна икки ҳужумчи Неймар ва Луис Суарес бор. Улар сизнинг мақсадларингиз йўлида ёрдам беришяпти. Бу икки футболчи сизга бўлган босимни камайтира оладими? Авваллари Месси гол урмаса, худди «Барселона» ғалаба қозонмайдигандек кўринарди...
- Жамоамиз ғалаба қозониши учун майдонга чиқаман ва ўзимни гол уришга мажбурман, деб ҳисобламаганман. Неймар ва Суаресга келадиган бўлсак, улар жаҳон даражасидаги ҳужумчилар. Бу икки футболчи жамоага фақат ғалаба эмас, балки ундан кўпроғини ҳам тақдим этишмоқда. Шу сабабли мен хотиржамман.

- Сиз голларни қай тарзда уришни ёқтирасиз? Жарима зарбалариданми ёки бир неча нафар ҳимоячини алдаб ўтибми?
- Тўғрисини айтсам, буни ўйламаганман. Қандай гол уришимнинг фарқи йўқ, асосийси клубимизнинг ғалабаси!

- «Хет-трик» қайд этсангиз, ўша ўйиндаги тўпга жамоадошларингиз имзосини қўйдириб, уни уйга олиб кетасиз. Бу махсус сувенирми?
- Имзо қўйдиришимдан мақсад, бу бутун жамоанинг ғалабаси. Жамоадошларимсиз бу муваффақиятларга эриша олмасдим.

- Бу тўпларни қаерда сақлайсиз?
- Уйда сақлайман. Улар совринларимнинг ёнида, ойнали витрина ичида туради.

- Барча «хет-трик»ларингизни эслай оласизми?
- Ҳозирми (кулади)? Йўқ, албатта. Уларни эслаш учун ўша учрашувлардаги вазият ёки футболчини кўришим керак бўлади.

- Аммо уларнинг бирини кўпроқ эсласангиз керак?
- «Камп Ноу»да «Реал»га қарши учрашувда 3та гол урганман. Буни эслаб қолганимга сабаб, бу «хет-трик» фаолиятимдаги биринчиси эди.

- Сиз нишонни ҳис қилиб зарба берасизми?
- Ҳа, чунки ўйинда ҳаммаси жуда тез содир бўлади ва ўйлашга вақт бўлмайди. Агар чап ёки ўнг оёқда зарба бермоқчи бўлсангиз, сиз энг тез вариантни излайсиз.

- Қайси гол ёки «хет-трик»кингиздан кейин рақиб сизни табриклаганда ўзингизни бахтли ҳис қилгансиз?
- 2007 йилда «Реал»га қарши учрашувдан сўнг, Рауль мени табриклаган. Унинг ўшанда айтган сўзларидан жуда мамнун бўлганман ва бу сўзларни ҳозиргача эслайман.

- Айни дамда футболчилар учун энг яхши ёшдасиз (27). 13 ёшида Ла Масияга келган болага қараб нималар ёдингизга тушади?
- Спортда ҳаммаси тез содир бўлади. Янги мақсадлар, янги марралар ва ортга назар ташлашга ҳам улгура олмай қоласиз. Уйда ўғлим ва аёлим билан бирга бўлганимда ўша дамларни эслайман. Мен Антонеллани болалигидан бери танийман ва ўша кезларда содир бўлган воқеаларни бирга ёдга оламиз. Ҳозирча фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйлаётганим йўқ.

- Ўғлингиз Тьяго икки ёшда. Сиз тажрибали ота бўлиб улгурдингиз. Булар сизни қанчалик ўзгартирди? Бу майдонда ҳам акс этадими?
- Ўзгаришлар бўлди. Мен биринчи ўринга оиламни қўяман. Бу футболга бўлган муносабатимни ҳам ўзгартирди. Авваллари мағлуб бўлсак ёки ниманидир нотўғри қилсам, уч ёки тўрт кун ҳеч ким билан гаплашмас эдим. Ҳозир эса агар кайфиятим бўлмаса, ўғлимни кўриш учун уйга қайтаман ва ҳаммаси ўтиб кетади. Ўғлимга қараб барча ғамларимни унутаман. Ота бўлиш ўсишнинг бир қисми деб ўйлайман. Бу нарса футболни деб ақлдан озмай, ҳаётда бош­қа нарсалар борлиги ҳақида ўйлашга ёрдам беради.

Ж.Бобохонов тайёрлади

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Киритилди: 21:59, 21.04.2015.
Ўқилди: 4296 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.