"Ювентус" ҳимоячиси Патрис Эвра Италия футболидаги биринчи мавсуми ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу мавсум мен учун ""Ювентус"даги биринчиси. Мен шартнома имзолаётганимда мавсум учун вазифалар янграган эди - Италия чемпионатида ва чемпионлар лигасида ғалаба. Мени бу жамоага олиб келган мураббийлар штабидан мамнунман. "Ювентус"га тажрибам билан ёрдам еришни истайман.
Биз клуб тарихини ва унинг фуболчиларининг ўтмиўда эришган натижаларини ҳурмат қилишимиз керак. Кўпчилик итальян футболининг савиясига етарли баҳо бермайди. Бошқа мамлакатлар билан солиштирганда бу ерда бошқача фалсафа бор", - дейди Эвра.