Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Россия ЖЧ-2018да ғалаба қозонса, Капелло 5 млн евро мукофот олади

Баҳо:
+ | -

Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капеллонинг РФИ билан тузган расмий шартномаси эълон қилинди. РФИ меҳнат ва бандлик бўйича федерал хизмати томонидан олиб борилган текширувлардан пайтида бу шартнома қўлга киритилган, дея ёзади «Новая газета» нашри.

Капелло ва РФИ ўртасидаги шартнома 2014 йил 24 январдан то 2018 йил 25 июлга қадар амалда бўлади. Мураббийнинг йиллик маоши €7 млн ташкил қилади. Бразилияда ўтган жаҳон чемпионатига тайёргарлик ва ўтказилган ўйинлар учун Капелло €4,5 млн. олган. ЖЧ йўлланмаси учун у €2 млн. мукофот пули ишлаб топган.

Шартномага кўра, Россия Евро-2016 га йўлланма олса италиялик мутахассис €1 млн. миқдорида бонус ишлаб олади. 1/8 финал учун — € 500 минг, 1/4 финал ва 1/2 финал учун — яна € 300 мингдан мукофот пуллари олиши керак. Россия терма жамоасининг қитъа чемпионати финалида иштирок этса Капелло яна € 1 млн. ишлаб олади.

Конфедерациялар Кубоги – 2017даги ғалаба учун Капелло €500 минг ишлаб олиши мумкин.

2018 йилда Россия мезбонлигида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун мураббий €1 млн. евро ишлаб олади. 1/4 ва 1/2 финалдаги иштирок қўшимча — € 1,5 млн. дан мукофот келтиради. ЖЧ-2018даги ғалаба учун РФИ Капелло қўшимча €5 млн. тўлаши кўзда тутилган.

Манба: kun.uz
Киритилди: 18:55, 24.04.2015.
Ўқилди: 2611 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.