Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Қайта туғилиш ёки футбол юлдузларини қайта "порлашлари" ҳақида

Баҳо:
+ | -

Футболчиларни танқид қилишга ҳаммамиз устамиз. Аммо баъзида улар ҳам айрим сабаблар туфайли кутилган ўйинни намойиш қила олмасликларини бутунлай ёддан чиқарамиз. Ахир, футболчилар ҳам одам ва улар ҳам турмуш қийинчиликларига учраб туришади. Кимдир оилавий муаммоларга учрайди, бошқалар янги жамоага мослаша олишмайди ва ҳоказо. Биз қуйида ҳикоя қилмоқчи бўлган футболчилар ҳам ўз вақтида турли сабаблар билан фаолиятларида пасайишга учраганлар. Аммо муҳими шундаки, улар бу мавсумга келиб, яна ўз даражаларида тўп сура бошлашди.

Фернандо Торрес

Испаниялик футболчи «Челси»га ўтгач, фақат битта ёрқин лаҳзада кўриниш берди - Европа Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди. Қолган вақтларда эса Торрес суперфорвард мақомини йўқотиб, омадсизлик, голсиз ўйинлар ва мўлжални хато олиш борасидаги аччиқ ҳазилларнинг «бош қаҳрамон»ига айланиб қолди. Чиндан ҳам, Торреснинг «Челси»даги мавсумларини омадсизликдан ўзга нарсага қиёслаб бўлмайди. Лекин жонажон «Атлетико»га қайтган Фернандо борган сари қайтадан «очилмоқда». Тўғри, у ҳозирча натижалар борасида мақтана олмайди, аммо Мадридда ўз жамоасига Лондондагидан кўра икки баравар кўпроқ фойда келтирмоқда.

 

Франко Ди Санто

Ди Санто премьер-лигада шуниси билан ёдда қолганки, у аслида «Челси»га тегишли бўлса-да, вақтини асосан, «Блэкберн» ва «Уиган» клубларида ўтказган. Шугина, холос. Аммо у бундеслига иштирокчиси бўлмиш «Вердер» сафига ўтгач, бутунлай ўзгариб кетди. Бошқача айтсак, «Вердер» айнан Франконинг жамоаси бўлиб чиқди. Аргентиналик форвард бу клубда худди олдин ҳам тўп суриб келгандек таассурот уйғотиб, ҳозиргача ўзи иштирок этган 20 ўйинда 12 марта рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Эътиборлиси, Ди Санто сўнгги бор бундай тўпурарлик натижасига бундан беш йил муқаддам эришганди.

 

Эшли Янг

Гарчи Эшли анча йиллардан буён «МЮ» шарафини ҳимоя қилиб келаётган бўлса-да, «умидли футболчилар» қаторини тарк этиб, асосий таркибнинг тўлақонли аъзосига айлана олмади. Шунинг учун бўлса керак, клуб бошқарувига янгигина тайинланган Луи ван Гал ўтган йили ёзда Эшлини сотиб юборилиши лозим бўлган футболчилар рўйхатига қўшиб қўйди. Аммо ўша пайтда Янгга тузукроқ харидор топилмагани боис, у таркибда қолиб кетди. Бугунга келиб эса голландиялик мутахассис фикридан бутунлай қайтган. Зеро, футболчи унинг қўл остида қайтадан порламоқда. Айниқса, яқиндагина бўлиб ўтган «Манчестер дербиси»да Янг ғалаба учун ҳаммадан кўп интилгани яққол сезилиб турди. «Юнайтед» эса сотиб юборилишга мўлжалланган футболчилар рўйхатига янги номзодни қўшиб қўйди - ван Перси.

 

Алекс Сонг

«Арсенал»нинг марказий ярим ҳимоясида алмаштириб бўлмас даражага эришган бу футболчи етарлича шуҳрат орттиргач, катта-катта орзулар билан Каталонияга йўл олиб, «Барселона» билан шартнома имзолади. Бироқ афсуски, Сонгнинг Испанияда ишлари сира юришмади. Шу сабабли Алекс ўтган ёзда «Барса» раҳбарияти томонидан «Вест Хэм»­га ижарага бериб юборилди. Буни қарангки, премьер-лигага қайт­ган Сонг тез орада яна аввалги даражасига чиқиб, фаолиятидаги иккинчи Лондон клубида ҳам муваффақиятли тўп сура бошлади. Келишувга мувофиқ, Сонг ёз келиши билан Каталонияга қайтади. Аммо афтидан, буни футболчининг ўзи ҳам унчалик хоҳламаяпти, чоғи. Тўғрида, «Барса»нинг захирасини иситиб ўтиргандан кўра, Англиянинг бирор-бир ўртамиёна клубида бўлса ҳам мунтазам тўп суриш яхшироқ.

 

Маруан Феллайни

Феллайни ҳақида гап кетганда, ҳайрон бўлмасликнинг иложи йўқ: у ахир, ўзи учун «қадрдон» бўлган Мойес даврида «МЮ»да сира яхши ўйин кўрсата олмади. Шунинг учун унинг катта пулга харид қилиниши «қизил иблислар» мухлисларининг пичинглари ва захархандаларига сабаб бўлди. Бироқ жамоа бошқаруви ван Гал қўлига ўтгач, бўйдор ярим ҳимоячи худди «Эвертон»дагидек тўп сура бошлади. Яъни, у «МЮ»га муҳим очколар ва голларни туҳфа қилмоқда.

 

Стюарт Даунинг

Ўз вақтида «Ливерпуль» Даунинг­ни қўлга киритиш учун 22,8 миллион евронинг баҳридан ўтганди. Ҳозир бунга ишониш қийин. Шунча пуллар сарфланган бўлишига қарамай, Стюард ҳатто, «қизиллар»нинг асосий таркибидан барқарор жой ола билмади. Хуллас, 2013 йили бўлиши аниқ бўлган воқеа, барибир, содир бўлди - Стюарт «Ливерпул»ни ташлаб, «Вест Хэм»га ўтиб кетди. Янги жамоада ортиқча босимдан халос бўлган футболчи тезда ўзига келиб, шу даражада ўйин кўрсата бошладики, Евро-2012дан буён термага чақирилмаган Даунинг яна «уч шерлар» либосини кийишга муваффақ бўлди. Қолаверса, у эндигина 29 ёшга кирган. Демак, ҳаммаси ҳали олдинда.

 

Франсис Коклен

Франциялик бу иқтидор соҳиби асосий таркиб ўйинчисига айланиш учун «Арсенал» эшикларини узоқ вақт тақиллатишга мажбур бўлди. Лекин унга дарҳол имкон берилмади. Бунгача у ижара асосида у клубдан бунисига ўтиб юраверди. Бу орада «Арсенал»да ҳам кичиккина авлодлар алмашинуви юз берди ва ниҳоят, Коклен орзу қилган дамлар етиб келди. Бу мавсумда у жамоанинг таянч ярим ҳимоясига мустаҳкам жойлашиб, Венгерни қувонтирмоқда. Чунки, анчадан бери айнан ҳужум ва ҳимоя ўртасидаги узилишлар туфайли франциялик мутахассиснинг юзига кулгу югурмаётган эди. Франсиснинг меҳнатлари туфайли бу камчилик бартараф этилди.

 

Люк де Йонг

Голландиялик бу ҳужумчи энди-энди машҳур бўлаётганида унга катта умидлар билан қаралганди. Люкни «янги Нистелрой» деб аташганининг ўзиёқ кўп нарсани билдиради. Аммо у Голландияни тарк этиб, Менхенгладбахга кўчиб ўтганидан сўнг орзуларнинг бари саробга айланди. «Ньюкасл»даги ижарадан ҳам наф чиқмади - де Йонг Англияда 12 ўйин­да майдонга тушди-ю, аммо уларда бирор марта ҳам гол уролмади. Лекин Нидерландияга қайтгач, Люк олдинги даврларини эслаб, яна кетма-кет голлар ура бошлади. Тўғри, энди ПСВ эмас, «Твенте» учун.

 

Жереми Менез

Менез ўтган йили «ПСЖ»нинг деярли барча чизиқларида ўйнаб кўрди-ю, аммо барибир, ўзига таркибдан жой ажрата олмади. Ваҳоланки, унда бир футболчи учун зарур барча хислатлар етарли - тезлик, голни ҳис қилиш, дриблинг... Яхшиямки, у ўз вақтида тўғри қарорга келиб, жамоасини алмаштирди. Хуллас, «Милан»га ўтиш - унинг фаолиятида яна кескин бурилиш ясаб, секин-аста аввалги мавқеини тиклаб олди. Жереми айни пайтда «А» сериянинг энг яхши футболчиларидан бири. Зеро, унинг ҳисобида ҳозиргача урилган 16 гол бор. Қолаверса, у жамоасида етакчиликни қўлга оляпти. Тўғри, «Милан» ҳам аввалги даражасида эмас. Бироқ асосийси, Менез ҳар қандай ўйинда фақат ғалабани кўзлаб, шерикларини ҳам шунга ишонтира оляпти. Бу хислат ҳаммада ҳам учрайвермайди.

Бас Дост

«Херенвен»да ўтган 2011|12 йиллар мавсумидан сўнг Дост «Вольфсбург»га кўчиб ўтди ва тезда жамоа ичида изсиз «ғойиб» бўлиб қолди. Аммо бу қишга келиб, Дост бутунлай ўзгарди ва қандайдир 4,5 ой ичида 15 марта номини таблога ёздириб қўйди. Эътиборлиси, у шунча голни Германиядаги ҳаёти бошланган 2,5 йилда ҳам урмаганди. Шунинг учун Бас мартнинг охирларида терма жамоадаги дебютини нишонлаганига ҳайрон бўлиш керак эмас. Бунақа «уйғониш» албатта, ҳар қандай мураббийни ўйлантириб қўяди, ахир.

А.ҚОДИРОВ тайёрлади, "ИнтерСПОРТ" газетаси

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 19:12, 25.04.2015.
Ўқилди: 4233 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.