Kun.uz: Италия А сериясининг 32-турида “Торина” ўз уйида мусобақа пешқадами “Ювентус”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. “Торино”нинг бу ғалабаси “Ювентус” билан бўлган 17 учрашувлик ғалабасиз серияга якун ясади. “Торино” охирги маротаба “Ювентус”ни 1995 йилнинг 9 апрелида мағлуб этган эди.
Бу вақт оралиғидаги 17 учрашувда 13 маротаба “Ювентус” ғалаба қозонган ва 4 маротаба дуранг натижа қайд этилган.
32-турдан сўнг “Торино” 47 очко тўплаган ҳолда 8-ўринда бормоқда. “Ювентус” эса 73 очко билан мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда.