Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Футзал: 28 апрель куни Ўзбекистон чемпионатининг ярим финал босқичи бошланади

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг ярим финал босқичига 28 апрель куни старт берилади.

Учрашувлар пойтахтнинг “Ўзбекистон” спорт мажмуасида соат 16:00 ва 18:00да бошланади. Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда чемпионатнинг ярим финал босқичига Тошкентнинг "Ардус", Тошкент вилоятининг "Олмалиқ", Қаршининг "Дўстлик-AIN" ҳамда Бухоронинг "Когон" жамоалари йўл олишган.

Ярим финалда муҳлислар "Олмалиқ" - "Когон" ва "Ардус" - "Дўстлик-AIN" учрашувлари гувоҳига айланишади. 

Ушбу босқич ўйинлари ҳам чорак финалдаги каби, бир жамоанинг иккита ғалабасига қадар давом этади, учинчи ўрин учун ҳам шу тарзда кураш олиб борилади. Фақатгина финал бир жамоанинг учта ғалабасига қадар давом этади.  
 
Ўзбекистон чемпионати, ярим финал
28 апрель, сешанба 
16:00
 "Олмалиқ" – "Когон"
18:00 "Ардус" – "Дўстлик-AIN"

29 апрель, чоршанба
16:00 “Когон” – “Олмалиқ”
18:00 “Дўстлик-AIN” – “Ардус”

30 апрель, пайшанба
"Олмалиқ" – "Когон"
"Ардус" – "Дўстлик-AIN"

Манба: http://the-uff.com/
Киритилди: 12:02, 27.04.2015.
Ўқилди: 3919 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8790]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3727]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3520]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2744]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2229]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1891]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1553]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1501]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1485]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1370]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик