Kun.uz: Швециянинг Мальме шаҳридаги энг яхши меҳмонхоналардан бирида Златан Ибраҳимович шарафига люкс хона барпо этилди. Бу ҳақда Sydsvenskan хабар берган.
Маълум бўлишича, Clarion Hotel меҳмонхонаси раҳбарияти Ибраҳимовичга ҳурматини унинг шарафига ўзи туғилиб ўсган шаҳридаги меҳмонхонада шундай ҳашаматли хона барпо этиш билан изҳор қилишни хоҳлаган.
Деворларида футболчининг тасвирлари ўрин олган бу хонада тунашни истаган меҳмон 960 евро тўлаши сўралади.