Германиянинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Филипп Лам жамоадоши Франк Риберининг жароҳати ҳақида фикр билдириб ўтди.
- "Риберининг жароҳати шубҳасиз катта ёқотиш. Бу жароҳат фақатгина унинг муаммоси эмас, аксинча бутун жамоа, футболчилар ва мураббийларнинг ҳам муаммосидир. Биз унинг сафга қайтишини сабрсизлик билан кутамиз. Афсуски, унда жисмоний жиҳатдан муаммолар етарли. Жамоамизнинг ўйини бир футболчига боғлиқ эмас, лекин Риберининг клубдаги ўрни беқиёсдар. Бизни ЧЛда қийин ўйинлар кутиб турибди. Бу ўйинларда Роббен, Алаба ва Риберининг ёрдамига муҳтожмиз. Умид қиламанки, улар тез орада сафга қайтишади", - дейди Лам.