Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

“Барселона”нинг омадсиз трансферлари. ТОП-10

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

“Барселона” жамоаси йилдан-йилга янги футболчиларни жамоага таклиф қилгани билан, трансферлар вақтида катта хато қилади. Футболчи танлашда ёки уни муҳитга мослашиб кетишида муаммоларга юз тутади. Бунинг натижасида, жамоа футболчига сарфлаган пулларни ярмига ёки текинга қўйиб юборишига тўғри келади. Қуйида каталонияликлар амалга оширган 10та омадсиз трансфер хусусида сўз юритамиз.
 
Филипп Кристинвал

Қачон сотиб олинган: 2001 йилда.
Қайси жамоадан: “Монако”дан.
Нархи: 17 миллион евро.
Кейинги тақдири: жамоани эркин агент сифатида тарк этган.

Бу футболчи Франция жамоасида ёрқин ўйин кўрсатгани туфайли, “Барселона”га олиб келинганди. Бироқ Кристанвалнинг каталониядаги ишлари юришмади. У жамоа муҳитига мослаша олмади. Шу тариқа, жамоани эркин агент сифатида тарк этди.
 
Дмитрий Чигринский


Қачон сотиб олинган: 2009 йилда.
Қайси жамоадан: “Шахтёр”дан.
Нархи: 25 миллион евро.
Кейинги тақдири: 15 миллион еврога сотилди.

Украиналик ҳимоячи учун “Барселона” катта пул сарфлади. Буни кўпчилик кутмаганди. Бироқ Чигринский “Барселона”да ўзини эркин ҳис қилмади ва жамоани тарк этди. “Шахтиёр”да жуда яхши ўйинлар кўрсатган ҳимоячи кейинчалик сусайиб кетди. Бунга етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани сабаб бўлган бўлса ажабмас.
 
Жеованни

Қачон сотиб олинган: 2001 йилда.
Қайси жамоадан: “Крузейро”дан.
Нархи: 21 миллион евро.
Кейинги тақдири: жамоани эркин агент сифатида тарк этди

Жеованни “Барселона”га келгунига қадар Жанубий Американинг энг кучли футболчиси ҳисобланарди. Кейинчалик каталонияликлар уни 21 миллион еврога сотиб олганида, шов-шувли трансферга айланганди. Афсуски, иқтидорли ярим ҳимоячи Луи Ван Гаал қўл остида синди. Ўз даражасини кўрсата олмади ва заҳирада қолиб кетди. Кейинчалик эса у жамоани текинга қўйиб юборишига мажбур бўлди.
 
Хуан Роман Рикельме

Қачон сотиб олинган: 2002 йилда.
Қайси жамоадан: “Бока Хуниорс”дан.
Нархи: 10 миллион евро.
Кейинги тақдири: “Вильярреал”га сотилган.

Рикельме ҳам “Барселона”да Луи Ван Гаалнинг навбатдаги қурбонига айланганди. Роналдиньонинг клубга келганидан сўнг аргентиналик ярим ҳимоячи кераксизга айланганди. Аргентина чемпионатида жуда чиройли ўйинлар кўрсатиб келган футболчи Испанияда яхши ўйнаб кета олмади. Лекин “Барселона”дан кетганидан сўнг “Вильярреал”да ажойиб мавсумларни бошдан ўтказди.
 
Габриэль Милито

Қачон сотиб олинган: 2007йилда.
Қайси жамоадан: “Сарагоса”дан.
Нархи: 20 миллион евро.
Кейинги тақдири: жамоани эркин агент сифатида тарк этди.

Милито “Сарагоса”да яхши тўп сурарди. Шу сабабли ҳам “Барселона” унинг учун 20 миллион евро тўлаганди. Бироқ футболчи янги жамоасида умуман ўйнаб кета олмади. Бунга унинг эски жароҳатлари сабаб бўлганди.
 
Боян Кркич

Қачон сотиб олинган: 2013 йилда.
Қайси жамоадан: “Рома”дан.
Нархи: 13 миллион евро.
Кейинги тақдири: “Рома”га 1,8 миллионга сотиб юборилган.

Кркич аслида “Барселона” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани туфайли “Рома”га сотилганди. Кейинчалик “Барселона”ни қайтариб олди. Бироқ яна футболчи заҳирада қолиб кетиши оқибатида, қайтадан сотилган. Хуллас, Кркичнинг омадсиз мавсумлари “Барселона”да ўтган.
 
Мартин Касерес

Қачон сотиб олинган: 2008 йилда.
Қайси жамоадан: “Вильярреал”дан.
Нархи: 16,6 миллион евро.
Кейинги тақдири: кейиналик 3 миллион еврога сотилган.

Касерес “Барселона”да яхши ўйнай бошлаганди. Бироқ Дани Алвешни жамоага келиши унинг клубдан кетишига сабаб бўлган. Касерес шу тариқа, омадсиз футболчига айланган. Унгача у “Вильярреал”, “Рекреативо” клубларида муваффақиятли мавсумларни ўтказиб келаётганди.
 
Александр Глеб

Қачон сотиб олинган: 2008 йилда.
Қайси жамоадан: “Арсенал”дан.
Нархи: 17 миллион евро.
Кейинги тақдири: жамоани эркин агент сифатида тарк этган

Глеб “Арсенал”да яхши тўп суриб келарди. “Барселона”га ўтганидан сўнг футболчи умуман бундай жамоада ўйнашга тайёр эмаслиги кўриниб қолганди. Заҳирани тўлдириб ўтириш унинг бўйнига тушганди. Кейинчалик эса у жамоадан текинга кетди.
 
Кейррисон

Қачон сотиб олинган: 2009 йилда.
Қайси жамоадан: “Палмейрас”дан.
Нархи: 14 миллион евро.
Кейинги тақдири: жамоани эркин агент сифатида тарк этди

Кейрриссон Испанияга кўчиб ўтгунига қадар Парана штатида тўпурар футболчи ҳисобланарди. Унинг бетакрор голлари натижасида, “Барселона” футболчини 14 миллион еврога харид қилганди. Бироқ футболчи умуман ўзини ички чемпионатда кўрсата олмади. Заҳирада қолиб кетаётгани туфайли, янада яхшироқ формага кириши учун уни ижарага беришга мажбур бўлишди. Минг афсуски, Кейррисон тепага чиқиш ўрнига пастга қулаб бўлганди.
 
Златан Ибрагимович

Қачон сотиб олинган: 2009 йилда.
Қайси жамоадан: “Интер”дан.
Нархи: 69,5  миллион евро.
Кейинги тақдири: “Милан”га 30 миллион еврога сотилган.

Бу футболчи хусусида ортиқча изоҳ бериш шарт эмас. “Барселона” Ибрагимович учун 69,5 миллион евро сарфлади. Бироқ футболчи ўзига сарфланган пулларни оқлай олмади. Месси соясида қолиб кетди. Натижада, “Барселона” уни 30 миллион еврога “Милан”га сотди.
 
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади.

Киритилди: 20:07, 28.04.2015.
Ўқилди: 6669 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.