Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 0-0 Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Мурод Исмоилов: “Юрий Саркисян фарғоналик мухлисларни талабчан қилиб юборган”

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашувидан кейинги матбуот анжуманиниг биринчи қисмида фарғоналиклар устози иштирок этди.

- Ўйин кутганимиздек, оғир ва мураккаб бўлди. “Бунёдкор” чиройли ўйин кўрсатди. Тўпни кўпроқ назорат қилди. Маҳорат бобида рақиб биздан юқори эди. Лекин биз эътиборимизни ўйинга қаратдик. Гол уриш ҳақида ўйладик. Рўзимбой Аҳмедов иккита юз фоизли вазиятдан фойдалан олмади. Лекин битта голли фарқни сақлаб қолдик. Афсуски, вазиятлардан фойдалана олмаслик ҳамон давом этмоқда, - деб гап бошлади Мурод Музаффарович.

- Жамоа 2-дақрада ҳам ушбу руҳиятни ва ғолиблик руҳини сақлаб қолишига ишонасизми?
- Бунга ҳаракат қиламиз. Иккинчи даврада таркибни янада кучайтириш ҳақида ўйлаяпмиз. Энди бор эътиборимизни чемпионатга қаратадиган ҳолатдамиз. Шу боисдан ҳам айта оламанки, ҳаммаси жойида бўлади.

- “Нефтчи”нинг ўтган йилги ўйинидан кўра бу йилгиси жудаям чиройли чиқмоқда. Нимани ўзгартирдингиз?
- Бунинг асосий сабаби сифатида Мансур Саидов, Шукурали Пўлатов ва Бахтиёр Ёқубов сингари футболчиларнинг жамоага қайтгани бўлди. Муҳит ўзгарди, масъулият ошди. Шунингдек, Андрей Фёдоров жамоамизда фаоолият юритмоқда. Айтмоқчиманки, клубда кўп нарса яхши томонга ўзгарди.

- Биринчи бўлимдан сўнг шогирдларингизга қандай кўрсатмалар бердингиз. Чунки танаффусдан сўнг “Нефтчи”нинг ҳужумлари сони ошди.
- Ўйиндан олдин қандай вазифа қўйилган бўлса, ўша ҳақида гаплашдик. Биз ортиқча иш қилмадик. Шунчаки, вазифамизни бажардик.

- Бир неча кун илгари сенсацион тарзда “Оқ-тепа”га ютқазиб қўйдинглар. Бугун эса ажабланарли тарзда “Бунёдкор”ни ютдинглар. Ўзбекистон кубогида “Нефтчи” олдида вазифа йўқмиди?
- Йўқ, ундай эмас. Ўша куни бизни омадимиз келмади. Қолаверса, жамоамиз ўша куни бугунгидек шижоаткор ўйин намойиш эта олмади. Шунингдек, дарвозабонимиз ўша куни жуда қўпол хатоларга йўл қўйди.

- Сизнингча, Ўзбекистонда легионер дарвозабон бўлгани яхшими?
- Фикримча, ҳозирча юртимизда энг оғриқли нуқта бу – дарвозабон. Биз хориждан посбон олиб келишга мажбур эдик. Ҳозирча маҳаллий дарвозабонлар орасидан ўзимизга мосини топа олмаяпмиз.

- “Нефтчи”ни тактикаси бўйича савол бермоқчи эдим. Жамоа орқа чизиқда ўйнаганида бешта ҳимоячи, ҳужумга ўтганда 3та ҳимоячи билан ўйнади. Бу Сизни ҳар доимги тактикангизми?
- Бундай услубни Туркиядаги йиғин чоғида синаб кўргандик. Бугун шундай ўйнашга қарор қилгандик. Лекин бу бизни ҳар доимги услубимиз эмас. Мухлислар ҳақида гапирмоқчи эдим. Йўл узоқлигига қарамасдан Фарғонадан шунча мухлис ташриф буюрди. Ғалабамизни уларга бағишлайман. Юрий Саркисян Фарғонада кўплаб ютуқларни қўлга киритиб, уларни ғалабаларга ўргатиб қўйган. Шу боисдан ҳам ишқибозларимиз талабчан.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 21:52, 02.05.2015.
Ўқилди: 4626 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.