Глазгонинг “Селтик” жамоаси Шотландия чемпионати якунланишига 3та тур қолганида чемпионликни нишонлади. Бу чемпионлик жамоа учун кетма-кет қўлга киритилган тўртинчи чемпионлик бўлди.
Пешқадамдан 11 очко кам жамғарган ҳолда турнир жадвалининг иккинчи ўрнида жойлашган “Абердин” жамоаси “Данди Юнайтед”га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлгач, “Селтик”ка ҳеч қайси жамоа ета олмаслиги ойдинлашди.
Қайд этиб ўтиш жоизки, жамоанинг норвегиялик мураббийи Ронни Дейли ўзининг илк мавсумидаёқ ғолибликка эришди.
Маълумот учун, бу чемпионлик “Селтик” тарихидаги 47-чемпионлик ҳисобланади. Шотландия чемпионатида энг кўп зафар қучган жамоа эса Глазгонинг яна бир жамоаси “Глазго Рейнжерс” бўлтб турибди. Айни вақтда молиявий муаммолар туфайли қуйи лигаларда ҳаракат қилаётган бу жамоа жами 54 марта Шотландия чемпиони бўлишга эришган.