Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

«Реал»нинг мафтункор хонимлари

Баҳо:
+ | -

Ғарб футболида бир норасмий анъана авж олган: қайсидир футболчи танилиб, ҳамёни «семириб» қолса, унинг атрофида дарҳол соҳибжамол моделлар гирдикапалак бўлиб қолишади. Албатта, бундай гўзалларнинг аксарияти футболчининг ўзига эмас, пулларига ошиқ бўлишади. Аммо сифатли футбол борасида кўпгина клубларга ўрнак бўлаётган Мадриднинг «Реал»ида ўз ёрига вафодор хонимлар жам бўлишган. Яхшиси, улар билан яқиндан танишамиз...

Эмма Рис-Жонс

(Гарет Бэйлнинг турмуш ўртоғи)

Эмма ва Гаретнинг севги тарихлари қандайдир бир ажойиб мелодрамани эслатиб юборади. Чунончи, икки севишганлар Уэльснинг Кардифф шаҳрида, мактаб даврларидаёқ танишиб қолишган ва ҳозиргача биргалар.

Эътиборлиси, Бэйл Эмманинг кўз ўнгида ҳеч ким танимайдиган ўспириндан сайёрамизнинг энг қиммат футболчисига айланди. Жуфтликнинг яқин дўстлари эса гарчи Гарет жуда машҳур бўлиб кетган бўлса-да, бу омил Эмманинг характерига заррача ҳам ўзгартириш киритмаганини таъкидлашади. Хуллас, у худди олдингидек камтар, Гаретни чин дилдан севувчи ёр ва Альбанинг меҳрибон онасилигича қолган.

Даниэла Оспина

(Хамес Родригеснинг рафиқаси)

Даниэланинг ўз бахтини топиши бироз бошқачароқ бўлган. Аниқроғи, унинг онаси оила аъзолари қаторида яна бир футболчи пайдо бўлишига умуман қарши эди. Зеро, Даниэланинг акаси Давид бир вақтлар «Арсенал» жамоаси дарвозасини қўриқлаган. Хуллас, Хамесгача ҳам Оспиналар оиласида яна бир бошқа футболчи мавжуд бўлган. +изиғи шундаки, онанинг истакларидан яхши хабардор бўлган ака синг­лиси Хамес билан танишганини биларди. Лекин Давид ёшларнинг бахтли ҳаётига тўсқинлик қилмади. Хамес эса у вақтлари Давидни унчалик танимасди ҳам. Шу тариқа, эндигина 19 ёшга тўлган Хамес ҳаётидаги энг жиддий қадамлардан бирини ташлайди ва Даниэланинг қўлини сўрайди. Бунга розилик берган Даниэланинг оила аъзолари ҳозирда жуда ажойиб ҳаёт кечиришмоқда. Дарвоқе, тўйдан кейин икки йил ўтиб, Хамес оталик бахтига муяссар бўлди.

-------------------------------------

Ваня Боснич

(Лука Модричнинг аёли)

Модричнинг севгилиси шунақанги бир камёб исмга эгаки, талаффузининг ўзиёқ одамни беихтиёр сеҳрлаб қўяди. Лекин Лукани мафтун қилган омил - биргина исм эмас. Ванянинг мутахассислиги ҳам бу муҳаббат тарихида катта роль ўйнаган сабаблардан биридир. Гап шундаки, Ваня Боснич бир вақтлар Луканинг агенти бўлган. Узоқ давом этган ва самарали чиққан ҳамкорлик бора-бора катта муҳаббат романига айланади. Якунда эса бу жуфтликнинг турмуш қуриши билан тугалланади. Никоҳ тўйи маросимидан бир ой ўтиб, Иван Модрич дунёга келади. Яна уч йилдан кейин Модричлар оиласида Эмма исмли қизалоқнинг таваллуди нишонланади. Айтганча, Модричнинг оғайнилари унинг характеридан доим норози бўлишгани-бўлишган. Бунга сабаб шуки, меҳрибон ота ва суюкли ёр бўлмиш Лука бўш қолди дегунча, ошналари билан вақтичоғлик қилиш ўрнига, ўзини оиласи қучоғига отади.

-----------------------------------

Виктория Кальдерон

(Исконинг дугонаси)

Виктория ва Франсиско бир-бирларини Малагада учратишган. Бу пайтларда  футболчи «Малага» клуби шарафини ҳимоя қилар эди. +изиғи шундаки, Виктория футболчи билан танишгунга қадар ҳаётга беписандлик билан қарар ва унинг ҳар бир лаҳзасидан шунчаки, лаззат олишга интиладиган қизалоқ эди. Аммо янги оилада ўғил фарзанднинг туғилиши уни анча жиддий ва болажон аёлга айлантириб қўйди. Мана энди унинг ҳаётида иккита Франсиско бор - бири катта, бири кичик.

-------------------------------------

Пилар Рубио

(Серхио Рамоснинг севгилиси)

Тан олиш лозим, Пилар хоним - «Реал»нинг «келинлари» орасида энг мафтункор аёллардан бири саналади. Эътиборлиси, Пилар Серхиодан роппа-роса  8 ёш катта. Бироқ бу фарқ уларнинг бахтли ҳаётларига сира соя солмаяпти. Ёшлар ўртасидаги муҳаббат тарихини эслайдиган бўлсак, қорачадан келган Рубио Рамоснинг ҳаётига 2012 йилда кириб келади. Ўшанда ТВ бошловчиси ва кино, актриса сифатида анчагина танилишга улгурган Пилар «Олтин тўп» мукофотининг тақдирлаш маросимига келади ва Серхио билан яқиндан танишади. 2014 йилга келиб эса Серхио оталик бахти нима эканлигини ўзида ҳис қилади. Туғилган фарзандга эса ҳам ота, ҳам онанинг ҳурмати учун Серхио Рамос Рубио деб ном беришади.

-------------------------------------

Кларисса Алвес

(Марселонинг турмуш ўртоғи)

«Реал» жамоасининг энг хушчақчақ вакили бўлмиш Марсело неча ёшда расмий никоҳдан ўтганини биласизми? 19 ёшда! Балки, кўпчилик учун бу эртадир, аммо шуниси муҳимки, футболчи ана шу пайтгача севгилиси билан нақ 4 йил учрашиб юришга улгурганди. Эътиборга молик яна бир жиҳат: Марсело аксарият бразилияликлар каби ҳадеб қаллиқ алмаштиравермайди (Неймарни эсланг). Кўз тегмасин, ҳозирча жуфтликнинг муносабатлари аъло даражада. Шунингдек улар биргаликда бўлажак футболчи - Энцо Гаттузони тарбия қилишмоқда.

-------------------------------------

Карлота Руис

(Альваро Арбелоанинг рафиқаси)

Карлота ва Альваролар ҳам худди Марсело ҳамда Кларисса сингари анча йилдан бери бир-бирларига кўнгил бериб келишади. Аниқроғи, 17 ёшларидан бери биргалар. 2009 йилда ёшлар ўзларининг муносабатларини қонунийлаштириб олишди. Никоҳдан сўнг бир йил ўтиб, фарзандли бўлишди. Бахтли оилада туғилган қизга эса Альба исмини қўйишди. Хуллас, Альваро оиласини жуда яхши кўради. Айниқса, 2011 йилда жуфтлик ўғил фарзандли ҳам бўлишгач, оила тўкис бўлди-қолди. Арбелоага ўғлини энг яқин дўсти Раул Албиоль шарафига Раул деб номлади.

-------------------------------------

Андреа Салас

(Кейлор Наваснинг турмуш ўртоғи)

Навас билан танишганидан сўнг Андреанинг ҳаёти бутунлай ўзгариб кетди. Аввалроқ Салас ҳар-хил ялтироқ муқовали эркаклар журналлари учун суратга тушишдан тортинмас эди. Лекин дунёнинг энг гўзал хонимларидан бири Кейлорга турмушга чиққанидан сўнг, бу ишларни йиғиштириб, севгилисига бир эмас, иккита ўғил фарзанд совға қилди. Даниэл ва кичик ўғил Матеоларнинг орзулари - келажакда яхши дарвозабон бўлиб етишиш. Оила «Леванте»дан Мадридга кўчиб келгандан кейин Андреага «ёшликни эслашни» ва катта маблағ эвазига суратга тушишни таклиф қилишади. Аммо у эрининг ҳурматини сақлаган ҳолда, таклифни рад этади.

-------------------------------------

Лена Герке

(Сами Хедиранинг дугонаси)

 

Герке Германияда модель ҳамда телебошловчи сифатида танилган машҳур аёллардан биридир. Юлдузлик мақомига эга футболчи билан танишувдан сўнг эса унинг мавқеи янада юқорилади. Лена Хедира билан 2011 йилдан буён учрашиб юради. Лекин улар ҳозирча никоҳдан ўтишгани йўқ. Аниқроғи, улар бунга шошилишмаяпти, ким билади дейсиз, балки уларга шу яхшироқдир?!

 Сара Карбонеро

(Икера Касильяснинг рафиқаси)

2010 йилнинг ёз фаслида Сара ва Касильяснинг жонли эфирдаги қайноқ муносабатлари кенг оммага тарқалди. Футболчи ва телебошловчи ўртасидаги илиқ алоқалар эса 2009 йилда кўзга ташлана бошлаганди. Испаниянинг ЖЧ-2010 финалидаги ғалабасидан сўнг Сара ва Касильяс бир-бирларига янада кучлироқ меҳр қўйишди. Ва, ниҳоят, 2012 йили Касильяслар оиласи яна бир кишига кўпайди. Бахтиёр жуфтлик эса ўзаро келишиб, яхши ниятлар билан чақалоққа Мартин Касильяс Кабонеро дея ном қўйишди.

Интерспорт газетасидан.

Акмал Эшонхонов тайёрлади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 14:23, 09.05.2015.
Ўқилди: 16966 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.