“ПСЖ” ярим ҳимоячиси Марко Вератти ўзининг “Олтин тўп” унвонини олишдаги имкони ҳақида фикрини маълум қилди.
“Ростини айтсам, мен қачондир “Олтин тўп”ни қўлга киритаман деб ўйламайман. Мавсумда 60тадан гол киритадиган Месси ҳамда Роналду каби футболчиларга бу совринни қўлга киритиш осонроқ. Мен майдоннинг бошқа чизиғида ҳаракат қиламан ҳамда мен учун шахсий совринлардан кўра жамоавий ютуқлар қадрлироқ. Бундан ҳам кучлироқ ўйинчи бўлишимга ишонаман. Чиндан ҳам “ПСЖ”га ўтганимдан буён ўйинчи сифатида кучайдим”, – деди Вератти.