Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Ди Мария: "Англиядаги биринчи йилимдан қониқмадим"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Анхель ди Мария ўзининг Англия премьер-лигасидаги дебют мавсуми хулосалари билан ўртоқлашди.

27 ёшли Ди Мария мавсум бошида 82 миллион евро эвазига "Реал"дан "МЮ" сафига келиб қўшилган эди ва 26 учрашувда 3 гол ва 10 голли узатма оширди.

"Мен Англиядаги биринчи мавсумимдан қониқмадим. Мен "МЮ"га совринлар ютиш учун келгандим. Аммо бу мавсум мен учун омадсиз бўлди Англиялик мухлислар ҳақиқий Ди Марияни кўрмадилар. Мен бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламан.

Англия футболига мослашиш жуда қийин. Менга чет элликлар учун биринчи йил қийин бўлишини айтган эдилар. Ҳақиқатдан ҳам шундай экан. Аммо менинг мақсадим "МЮ" тарихига кириш. Бу жамоадан кўп нарса кутишади, шунинг учун келгуси мавсумда яхши натижаларга эришамиз", - дейди Ди Мария.

Манба: sport-express.ru
Киритилди: 15:06, 17.05.2015.
Ўқилди: 3522 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.