"Лацио" ҳужумчиси Мирослав Клозе ўз жамоасининг Чемпионлар лигаси иштирокчисига айланиши клуб учун катта байрам эканини таъкидлади.
"Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритиш "Лацио" мухлислари ва клубда ишлайдиган ҳар бир инсон учун катта воқеа бўлади. Биз учун бунданда муҳим нарса йўқ. Футболда ўтган йилларим давомида ушбу турнирда Европанинг кучли клублари билан ўйнаб, футболдан роҳатланганман" - дейди Клозе.