Афсонавий футболчи Зайниддин Зиданнинг ўғли Лука Зидан Франция ўсмирлар терма жамоаси таркибида Европа чемпионати ярим финалида Бельгияга қарши майдонга тушди.
Учрашув дуранг натижа билан якунлангач, пеналтилар серияси ўтказилди ва Франция терма жамоаси дарвозасини қўриқлаган Лука учрашув қаҳрамонига айланди. У учта зарбани бартараф эта олган.
Эътиборли томони, Лука Зиданнинг ўзи 11 метрлик зарбалардан бирини амалга оширган ва хатога йўл қўйган. Аммо у бу хатосини дарвозада туриб тўғрилай олди. Энди Франция терма жамоаси финалда Германия билан ўйнайд