"Реал" яримҳимоячиси Хамес Родригес примеранинг сўнгги турида "Хетафе" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (7:3) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугун жамоамиз яхши ўйнади. Биз ҳақли ғалабага эришдик. Испанияда ўтган биринчи мавсумимдан мамнунман. Албатта, совринга эришишни истаган эдим. Биз чемпионлар лигаси финалига чиқишга яқин эик. Аммо бу мавсум омад биздан юз ўгирди. Келгуси мавсумни анча яхши ўтказамиз деб умид қиламан", - дейди Хамес.