Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Глеб: "Агар Магат келадиган бўлса, ""Спартак" ўйинчилари Эмерининг қайтишини тилаб дуо қиладилар"

Баҳо:
+ | -

"Барселона"нинг собиқ футболчиси, ҳозирда Туркиянинг "Генчлербирлиги" клуби яримҳимячиси Александр Глеб Феликс Магатнинг "Спартак"ни бошқариши ҳақидаги хабарларга муносабатини билдирди.

Беларуслик футболчи немис мутахассиси қўл остида бир йил тўп сурган.

"Магат "Спартак"да? Нимаям дердим, "Спартак" учун хурсандман. Магат келса йигитлар аввалгидан кўра уч-тўрт марта кўпроқ ишлашларига тўғри келади. Уларда танлаш имконияти қолмайди. Фаолиятимдаги энг қаттиққўл ва талабчан мутахассис.

Агар футболчилар унинг талабларини бажарсалар майдонда учиб юрадиган бўладилар. "Спартак" жисмонан чемпионатнинг энг яхши жамоаси бўлади ва ишонаманки, у билан кўтарилади.

Агар Магат келадиган бўлса, футболчилар Эмерининг қайтишини тилаб дуо қиладилар. Мутлақ тартиб-интизом. Юз грамм ортиқча вазн - жарима. Тушликка бир дақиқа кеч қолиш - жарима. Кийиниш хонасида телефонингни вибрацияга қўйдингми - жарима. Ҳавони булғадингми - жарима. Майли, охиргисини сал бўрттириб юбордим. Кун тартибини ёдлаб олган маъқул, яхшиси таваккал қилмасдан, вақтлироқ келиш.

Агар жамоа мағлубиятга учраса, бундан ҳам қаттиқроқ жазолар кутади. "Штутгарт"да тунги машғулотлар жорий қилган. "Вольфсбург"да соат тунги учда ўйинни муҳокама қилиб, тонгда бир ярим соатлик кросс уюштирган.

Чет эллик мураббийлар Россияда ишлашга қийналадилар, аммо Феликс эплаб кетса керак. Ҳаммаси унинг айтганидай бўлиши керак ёки ҳеч нарса бўлмаслиги керак", - эслайди Глеб.

Манба: championat.com
Киритилди: 12:00, 25.05.2015.
Ўқилди: 4482 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.