Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Немис киноси

Баҳо:
+ | -

Нега «Сотилган футбол» ФИФАга таъсир ўтказмайди? ЖЧ-2018 ва ЖЧ-2022 мезбонлигини аниқлаш жараёнига боғлиқ ҳақиқатни юзага чиқариш учун навбатдаги уринишини немислар амалга оширишди. Табиийки, луранинг тафтишлари ҳам эътибордан четда қолмайди.

Германия телевидениеси улкан спорт можароларини «муҳрлаш»да давом этяпти. Аниқроғи, ARD телеканали допингга боғлиқ 2та «портлаш»дан сўнг футболга қарата ҳужум очди: Журналистларнинг ишонч билан таъкидлашларича, 2018 ва 2022 йилги мундиалларнинг мезбонлик ҳуқуқлари тегишлича Россия ва Қатарга улкан келишув натижасида берилган. Содда айтганда, ФИФА ижроқўми аъзолари шунчаки, «сотилишган». Немислар шунинг баробарида навбатдаги 2та ЖЧ мезбонларига ҳам эътироз билдириш­япти. Бунда Россия ва Қатарнинг турнирга тайёрлашда иштирок этувчи ходимлар ишларининг ҳуқуқлари, қабул қилинган меъёрларга амал қилмаслигига урғу қаратмоқда. ARDнинг 45 дақиқалик фильмида ҳаммаси ажойиб ишланган - қойилмақом журналистлик. Тўғри, айрим айбловлар тахминий характерга эга. Боз устига немисларнинг ўзлари алоҳида таъкидлашмоқда: картина жуда зўр чиққан, унда ФИФА иш тизимининг қалтислиги ёритилган, ташкилот кескин танқид остига олинган бўлса-да, бўлажак сайловларда Зепп Блаттерга ҳеч нарса хавф солмайди. Умуман, фильмда кўплаб шубҳали фактлар ҳақида гапирилган, аммо уларни ҳужжатлар билан тасдиқлаш имконсиздир. Шунингдек, ижроқўм аъзоларининг тендер жараёнида ўз овозлари учун нақд пул олишганини ҳам тасдиқлаш қийин. Ҳаммаси келажакда манфаатдор бўлиш шарти асосида амалга оширилганини тахмин қилиш кутилмоқда.

Лекин айрим фактлар ҳужжатлар ёки ФИФА манбаига тегишли баёнотлар билан тасдиқланган. Мисол учун, ижроқўм аъзоларининг мезбонларни танлаш арафасида 1,5 млн. долларни пора сифатида олишгани. Фильмнинг энг эффектли лавҳаси ФИФА ижроқўми аъзоси, кипрлик Мариос Лефкаритис билан боғлиқ. 69 ёшли раҳбар ва бизнесмен журналистларга интервью беришдан бош тортмади ва Petrolina нефть компаниясининг «Газпром» билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлади. Шу онда журналистлар дарҳол Petrolina ва «Газпром» ўртасида ФИФА ижроқўми кенгаши арафасида шартнома тузилганини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишди. Кипр­лик функционер эса назоратни қўлдан чиқармай, гапни дарров бошқа томонга бурди: «Ҳа, «Газпром» - бизнинг ҳамкоримиз, лекин бундан ортиқ эмас. Шартнома айнан ўша вақтда тузилгани эса шунчаки, вазият тақозоси».

Умуман, журналистлар айнан Лефкаридисдан кўр нарсани билиб олишди. Айтайлик, «Газпром» компанияси билан алоқалардан  ташқари, унинг тендер арафасида Кипрда ўзига тегишли ер ҳудудини Қатар компаниясига 32 млн. евро эвазига сотгани ойдинлашди. Табиийки, бу факт чинакам тасодиф - ахир Кипрда қўнимгоҳ излаётган қатарликлар озми?

- Қисқаси, фильмда жиддий айбловлар илгари сурилди. ARD журналистлари эса ўз тафтишлари туфайли Қатарда катта кўнгилсизликка учрашлари ҳеч гап эмасди. Флориан Баулэр бошқарувидаги суратга олиш бригадаси март ойида Дохага борганди. Ўшанда маҳаллий немисларга нафақат ишлаш учун рухсат беришмади, балки уларни шунчаки, қамаб қўйишди. Айтайлик, Баулэр нақд 14 соат вақт маҳаллий полиция бўлимида ўтиришга мажбур бўлди ва фақат Германия элчихонаси аралашуви билан қўл остидагиларни олиб, юртига қайтди. Улар олиб борган техник аппаратларни эса нақд 1 ойдан кейингина қайтаришди. Табиийки, Қатарда олинган оддий тасвирлар ҳам ўчириб ташланганди. Энди нега ҳужжатлар ва уларга тегишли видеолавҳалар ёзилган дисклар, ноутбуклар ва смартфонлар топ-тоза (қуп-қуруқ) қайтарилганини айтишга ҳожат бўлмаса керак.

Фильм қанчалик зўр чиққан, ФИФА иш тизимининг қалтислиги ёзилган ва ташкилот жиддий танқид остига олинган бўлмасин, бўлажак сайловлар арафасида Зепп Блаттерга ҳеч нима хавф солмайди. Яъни, фильм­нинг таъсири сезилмайди - боз устига, бу масалада бир неча тергов ишлари олиб борилди. 2010 йилиёқ Англия газеталари ходимлари Лефкаритис орқали барчасини кавлашга тушгандилар. Журналистлар манбаси кипрлик функционер аъзоларига Англия учун овоз беришга ваъда қилганини, бироқ ке­йинчалик сирли тарзда ўз фикрини ўзгартирганини тасдиқлаганди. Ўшанда Лефкаритисдан ташқари, гватемалалик Сальгеро, туркиялик Эрзик ва Кот-д`Ивуарлик Анума ҳам тилга олинишган. Гўёки, улар ҳам аввалига Англия номзодини ёқлашга сўз беришган. Бироқ бу борада ҳеч қандай расмий текширув олиб борилмади.  2013 йилга келиб, France Football журнали Қатарнинг ЖЧ-2022 мезбонлик ҳуқуқини ғирром йўл билан қўлга киритганига исбот тариқасида 20-22 саҳифали (!) мақола чоп этди. Матнда Франциянинг ўша вақтдаги президенти Николя Саркози, УЕФА раҳбари Мишель Платини, қатарлик шайхлар ва ФИФА ижроқўми аъзолари (жабрдийда Анума, Сальгеро ва Лефкаритис) ўртасидаги алоқалар ҳисобга олинганди. ФИФА шаънига 20 саҳифа сараланган айбловлар! Бунга қандай муносабат билдирилганди? «Ҳеч қандай исбот йўқ!» - ғурур билан жавоб берганди ФИФА бош котиби Жером Вальке. Шу билан ҳаммаси тугаганди. Бу сафар ҳам ҳеч учқунсиз тинчиса керак. Боз устига, «Сотилган футбол» ҳужжатли фильми ARDнинг допингга боғлиқ тафтишлари каби шов-шув кўтариши ҳам қийин. Чунки, допинг масаласи бутун профессионал спортни қамраб олганди ва шунинг учун ишончни исботлаш орқали фош этилган ғирромликларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши кутилганди. Коррупция мавзуси эса гўёки, ногаҳон тушган, овоз чиқарган, атрофдагиларни чўчитган, 1-2 дақиқа турган ва зарарсизлантирилиб, полигонга олиб кетилган бомбадек. Яъни, портламаган бомба.

Манба: "Интерспорт" газетаси, championat.com

Киритилди: 18:21, 25.05.2015.
Ўқилди: 4285 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.