Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

"Реал" "Сити" юлдузидан воз кечди

Баҳо:
+ | -2

Мадриднинг "Реал" клуби "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родрини ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтди.

Испаниялик футболчи ўтган йилнинг сентябрь ойида хочсимон пайидан олган жароҳатидан кейин ҳамон оптимал спорт формасига кира олмаяпти. Transfer News Live нашрининг El Nacional’га таяниб хабар беришича, хавбек "Реал"га ўтмайди - "қаймоқранглилар" ёш номзодларга ўтган. Манбага кўра, Мадрид гранди Англиянинг "Кристал Пэлас" клубидан Адам Уортон ва Нидерландиянинг "АЗ Алкмаар" клубидан Кес Смитга алоҳида қизиқиш билдирмоқда. Иккала футболчи ҳам клуб томонидан узоқ муддатли истиқбол учун кучайтириш сифатида кўрилмоқда.

Transfermarkt портали 21 ёшли Уортоннинг нархини 60 млн еврога, 19 ёшли Смитнинг нархини эса 22 млн еврога баҳолаган.

Киритилди: 11:01, 05.12.2025.
Ўқилди: 3009 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.