Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Испания маликаси Ферран Торресга ваъдасини эслатди

Баҳо:
+-1 | -

Испания маликаси Леонор Ферран Торресга 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан олдин берган ваъдасини эслатди.

Испания терма жамоаси финалда Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнирда ғалаба қозонди. Ферран 106-дақиқада ғалаба голини урди. Кубокни қўлга киритгандан сўнг, испан футболчиларини Филипп VI ва қироллик оиласининг бошқа аъзолари кутиб олишди.

Қироллик оиласи матбуот хизмати кейинчалик тадбирдан баъзи кадрларни эълон қилди. Видеода малика Леонор Торресни кутиб олиб, табассум билан: “Сочингни калга олдиришинг керакмасмиди?” деб сўраган лаҳзаси тасвирланган. Ҳужумчи: “Йўқ, йўқ”, деб жавоб берди.

Турнирдан олдин футболчи жамоаси чемпионликни қўлга киритса, сочини калга олдириш ҳақида ваъда берган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:42, 24.07.2026.
Ўқилди: 34182 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик