АҚШ ҳукумати Испания терма жамоасидан «АҚШ ҳудудида бойлик орттиргани учун» солиқ сифатида 1,1 миллиард евродан ортиқ маблағ тўлашни талаб қилди. Бу испанлар мундиалдаги ғалаба учун олган мукофот пулининг 30 фоизини ташкил этади.
Одатда, ФИФА мусобақа ғолибларини мезбон мамлакат ҳудудида солиқ тўлашдан озод қилади. Бироқ бу сафар америкалик ҳуқуқшунослар «қизил фурия» яхлит жамоа эмас, балки алоҳида шахслар йиғиндиси эканини исботлай олишди, деб хабар беради Fox News телеканали.
Журналистлар изоҳ сўраб Конгресс вакилларига мурожаат қилишди. У ерда Испания делегацияси АҚШ солиқ қонунчилигининг ўзига хос хусусиятларини олдиндан эътиборга олиши керак бўлганини маълум қилишди.
Испания Жаҳон чемпионати финалида Аргентина терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди.













